• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ҳаётдан умидимиз узилган, шу ерда ўлиб кетсак керак, деб ўйлагандик». Сардоба тошқини пайтида қабристонда жон сақлаган Абдимажид ҳикояси

    Сардоба сув омбори тўғони бузилиши кўпчилик ёстиғини қуритди. Яна кимларнингдир бир ўлимдан қолишига сабаб бўлди. Сардобалик Абдимажид Қурбонов ҳам ана шу тошқин пайтида қабристонда жон сақлаб, бир ўлимдан қолди.

    Абдимажид Қурбонов.

    Абдимажид Қурбонов.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Ўшанда Рамазон ойи эди. Саҳарлик қилиб, оғиз ёпганимиздан сўнг, бироз ухладик. Сўнг тонг азон соат 04:30 ларда уйғониб, акам билан ўт ўришга чиқдик. Ишлаб турган пайтимизда акам Абдимажид, сенинг ҳам қулоғинг оғриб қолмадими, менинг қулоғим оғриб қолди, шекилли, вишиллаган овоз эшитиляпти, деди. Мен эса йўқ, менга бундай овоз эшитилмаяпти, дедим. Шундан кейин акам тепаликка чиқиб, ‘совхоз’га қаради ва ‘совхоз’ни туман босганини айтди. Кейин акам иккимиз бир-биримизга ҳазил қилиб, ‘совхозъ’даги ‘рибхоз’ни сув урибди-да, деб кулишдик. Бироздан сўнг эса биздан узоқдаги одамлар сув омборини сув урибди, дея бақиришди. Шунда акам ва мен кетиш учун молларни ҳайдаб, йўлга чиқа бошладик. Чиққан пайтимиз йўлни сув уриб, йўлимизни ёпиб қўйди. Шунда ортга қайтиб, қабристон оралаб юришни ва тўғон устига чиқишни режалаштирдик.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Молларни ҳам ҳайдаб, қабристон оралаб ўтиб борсак, қабристоннинг у томонини ҳам сув босган. Тўғонга ўтиш имкони йўқ. Сув тўрт томонимизни ўраб олганди. Жудаям қўрқдик. Бизда битта имкон қолганди, у ҳам бўлса, қабристон ўртасидаги тепаликка чиқиб, жон сақлаш эди. Биз молларни ҳам ҳайдаб, ўша тепалик устига чиқа бошладик. Кўплаб молларимиз қўрқиб, тепаликка чиқмади ва бирин-кетин сувга ғарқ бўлди. Биз билан тўрт бош қўй тепалик устига чиқди ва мен ҳайдаб борган жойда жим турди. Буни қарангки, сувнинг ваҳимасини ҳатто шу қўйлар ҳам билди ва жон сақлашга уринди. Сувни кўриб, ҳеч қаёққа қочмай, тинч турди. Сув сатҳи кўтарила бошлагач, шу тепаликда қолиб кетсак, нон керак бўлади деб, молларни тепада қолдирдик ва қабристон ёнидаги хонадан бир челак сув, нон ҳамда телефонимизни олиб келдик. Соат 05:05 да қабристон тепалиги ёнини буткул сув босди. Тепалик ердан, тахминан, 3-4 метр баландликда жойлашган бўлса, фақат шу тепаликнинг усти қолди. Бошқа ҳамма жойни, кўзимиз кўриб турган тўрт томонимизни ҳам сув босди», — дейди «Қўрғонтепа» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Абдимажид Қурбонов.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Қабристондаги тепалик.

    Қабристондаги тепалик.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Абдимажид Қурбоновнинг айтишича, атрофни сув босгач, ака-укалар қабристон ўртасидаги тепаликда туриб, жон сақлаш режасини тузган.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Сув борган сари кўтарилиб борарди. Бироздан сўнг барча молларимиз ва биз билан тепаликка чиққан қўйларимизни ҳам сув олиб кетди. Акам ва мен эса сувда сузиб, қайси томонга қараб юришни режалаштира бошладик. Тўғриси, ҳаётдан умидимиз узилганди. Шу ерда ўлиб кетсак керак, деб ўйлагандик. Шунга қарамасдан, атрофни кузатиб, дарахтлар томонга сузиб боришни режа қила бошладик. Адашмасам, соат, тахминан,  ўнларда вертолёт кўрингач, бизда яна умид пайдо бўлди», — дейди суҳбатдош.

    Абдимажиднинг айтишича, қабристондаги тепалик ёнига келган вертолёт уни ва акасини, шунингдек, улардан бироз узоқликдаги уч-тўрт кишини олиб, уларни шу атрофдаги ҳарбий қисмларнинг бирига олиб кетган.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Биз дадам қоровуллик қиладиган қабристонга тошқиндан 10 кун аввал келгандик. Шу ерда мол боқиб, ишларимизни қилиб юргандик. Тошқин куни бир ўлимдан қолдик ва ўша кунлар учун Яратганга шукроналар айтиб яшаяпмиз», — дейди Абдимажид Қурбонов.

    Тошқин куни ўғилларини қутқариш учун кўчага чиқиб, сув тагида қолиб кетган Муҳаммадали Суюнов ҳам ўша куни бир ўлимдан қолганини айтмоқда.

    Муҳаммадали Суюнов.

    Муҳаммадали Суюнов.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Эрталаб соат бешларда ўғлим телефон қилгач, ташқарига чиқдим. Диққат билан қулоқ солсам, ғувуллаган овоз эшитилди. Мен бу овоз нималигини билмадим. Шунда қўшнимиз бу овоз сув омбори сувининг овози эканини, сув омбори тўғонини сув уриб кетганини айтди. Кўз олдим қоронғилашди. Уйга кириб, қачон велосипедни миниб чиққанимни билмайман. Ўзимга келсам, кўчада кетяпман. Тахминан 5-6 километр йўл босиб, ўғилларим турган қабристонга келдим. Аммо қабристон олдидаги йўлни сув олиб кетгани учун қабристон томонга ўтолмадим. Ўғилларимга ёрдам беролмаслигимни билгач, уйда ёлғиз қолган аёлимни қутқариш учун ортга қайтдим. Йўлда келаётсам, мен сал аввалроқ ўтган йўлларимни ҳам сув босиб, ўтиб бўлмайдиган аҳволга келган экан. Бироздан сўнг мен турган жойга ҳам сув келиб, мени ҳам ўпқонига тортди. Жон талвасасида сузишга ҳаракат қилдим. Аммо сув жуда лойқа ва ичида ҳар бало бор эди. Шу боисми, ўзимни эплолмай чўка бошладим. Лойқа сув ҳам ютдим. Шунда отам кўзимга кўринди ва менга Муҳаммадали ҳаракат қил, дея гапиргандек бўлди. Шундан сўнг ўзимни қўлга олиб, яна суза бошладим. Кейин кўп ўтмай ‘лоток’ни ҳам уриб кетди шекилли, бетон ‘лоток’ мен томонга қараб оқиб кела бошлади. Шунда ундан қочиш мақсадида тезроқ суздим. Кейин билсам, ўша куни салкам икки километр масофага сузиб борган эканман», — дейди Муҳаммадали Суюнов.

    Муҳаммадали Суюновнинг айтишича, у шу қишлоқдаги қабристонда қоровул бўлиб ишлайди. Тошқиндан аввал унинг ўғиллари шу қабристонга бориб, отасининг ўрнида турган.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Ўғилларимнинг қабристонда қолиб кетгани ва ўша куни уларни қутқаролмаганим мени жуда қийнади. Бўлаётган воқеаларни кўриб, хаёлимдан ўғилларимнинг жони омонмикин, уларга ҳеч нарса қилмадимикин деган ўй ўтарди. Ўзим бир ўлимдан қолганим етмаганидек, бўлаётган воқеаларни кўриб, ўғилларим тақдирини ўйлаб, бир неча марта ўлиб-тирилдим», — дейди Муҳаммадали ака.

    Воқеалар ривожи ҳақида гапирган суҳбатдош ўша куни тушдан сўнг, 17:00 ларда у турган ҳудудга келган вертолёт уни ҳам хавфсиз ҳудудга олиб чиққанини айтмоқда.

    «Сувда анча пайт сузганимдан сўнг, сув камроқ жойга бориб жон сақладим. Аммо хаёлимдан икки нафар ўғлим ва турмуш ўртоғим сира кетмасди. Болаларимга нима бўлди, уйда қолган хотиним нима қилди, дея ўйлардим. Мени олиб кетишга келган вертолёт учувчиларига илтимос қилиб, ўғилларим қолган қабристон томонга учдик. Борсак, қабристонни сув босган, ўлик моллар оқиб кетяпти. Аммо тирик жон кўринмасди. Бу эса мени баттар саросимага соларди. Яратганга шукрки, ўша куни кечки пайт ўғилларим омонлиги, хотиним саломатлиги ҳақида хабар топдим», — дейди Муҳаммадали Суюнов.

    «Дарё» билан суҳбатда бўлган ота-ўғиллар бошига шундай ташвиш тушганда бутун республикадан уларга кўмак келганини, бу ёрдамларни ҳеч қачон унутмаслигини айтмоқда.

    «Бутун Ўзбекистонда нечта вилоят бўлса, ҳаммадан ёрдам келган. Тўғриси, халқимизнинг нақадар меҳрибон ва саховатпеша эканини ўшанда билганман. Ва бу ҳолат ҳеч қачон ёдимдан чиқмайди. Ҳаммага раҳмат», — дейди Муҳаммадали ака.

    Муҳаммадали Суюнов.

    Муҳаммадали Суюнов.
    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    «Аллоҳга шукр, ана шундай кунлар ҳам бошимиздан ўтди», — дейди воқеамиз қаҳрамони Абдимажид Қурбонов.

    Операторлар: Маъмуржон Обраҳматов, Дилруҳ Исомиддинова

    Мавзуга доир:  

    • «Қоч, кет, сув омбори тўғони бузилди, деган ваҳима билан уйғонгандик». Сардобаликлар икки йил аввалги тўғон бузилишини қандай эслайди?
    • «Сувда оқаётган қизларни қутқариш учун ўзимни сувга отдим, шукрки, улар омон қолди». Сардоба фожиасида 624 та хонадон аҳолисини бир ўзи эвакуация қилган ИИБ ходими билан суҳбат

    02.05.2022, 10:15   Изоҳ (0)   74436
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда ЙПХ ходимининг бодикамерасидаги видео тарқалди. Унда инспекторлар ҳайдовчини ҳақорат қилганини кўриш мумкин

    02.05.2022, 09:40

    Маданий мерос агентлиги Ичан-қалъадаги 33 та тарихий обидага термитлар жиддий зарар етказаётганига муносабат билдирди

    02.05.2022, 09:13

    Наманганда 2022 йилнинг биринчи чорагида ажримлар сони ўтган йилга нисбатан қарийб 35 фоизга ошди

    02.05.2022, 08:52

    Ўзбекистонда апрель ойида энг қиммат ва энг арзон палов қаерда тайёрлангани маълум қилинди

    02.05.2022, 08:15

    Жиззах вилоятини ривожлантиришнинг беш йиллик дастури тасдиқланди

    01.05.2022, 23:53

    Тошкентдаги кўп қаватли уйнинг 11-қаватидан 1,5 яшар бола тушиб кетди

    01.05.2022, 23:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.