• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ота-онасидан эрта айрилиб, етимлик азобини тотган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (видео)

    Ота-онадан айрилиш оғир дард. Ўзбек санъатининг кўплаб вакиллари ҳам бу дардни жуда эрта бошдан кечирган. «Дарё» мухбири Наргиза Муродова ота-онасидан бевақт жудо бўлган машҳурлар билан суҳбатлашиб, уларнинг кечинмалари билан танишди.

    Шукурулло Исроилов

    Қизиқчи Шукурулло Исроилов 3 ёшида отадан етим қолган. У отасиз ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан қийналгани ҳақида сўзлаб беради.

    Фото: Instagram / @shukurullo_isroilovoriginal

    Фото: Instagram / @shukurullo_isroilovoriginal

    — Отам уч ёшимда оламдан ўтган. Рости, у инсон билан боғлиқ воқеалар ёдимда қолмаган. Оилада бувим, онам, укам ва мен яшардик. Бувимнинг оёғини трамвай босиб кетганди. Онам раҳматли ҳам ногирон эди. Онам эрта тонгдан ишлагани кетарди, бувим уйда укам иккимизга қарарди. Онамни қийнамаслик учун мактаб формалари кичкина бўлиб қолмагунча кияверардик. Ҳатто оқ кўйлагимнинг ёқаси эскириб, сарғайиб кетганидан  бувим ёқасига мато қоплаб берарди. Ямоқ солинган пайпоқларни-ку таърифлашга тил ожиз. Онамга ёрдам бериш учун 16 ёшимдан тўйларга чиқишимга тўғри келган. Аммо онам «Артистларга қўшилма, одамлар сени ҳам артист деб, қизини бермай қўяди», дерди. Машҳур санъаткорнинг жамоасида бошловчилик қилардим, аммо жуда кам пул беришарди. Бошқа танловим йўқлиги учун индамай тўйларга келаверардим, — дейди қизиқчи Шукурулло Исроилов.

    Ҳалима ИбрагимоваҚизиқчи Ҳалима Ибрагимова ота-онасидан эрта айрилгани, уларнинг иккиси ҳам тўйини кўрмай вафот этганини армон билан хотирлайди. Ҳатто интервьюларининг бирида тўйини ўзи ўтказганини ҳам маълум қилганди.

    Фото: Instagram / @xalimaxonim

    Фото: Instagram / @xalimaxonim

    — Отам раҳматли 16 ёшимда юрак хуружидан вафот этган. Ўшанда отам эндигина 42 ёшни қаршилаганди. Отам даврида оиламиз молиявий жиҳатдан умуман қийналмаган. Катта еб, катта ичишга ўрганиб қолганимиз учун отамнинг вафотидан кейин ишлашимга тўғри келган. Етти йил мобайнида «Фарҳод» бозорида ишлаганман. Бозор мени тарбиялаб, ҳаёт мактабини ўргатган, десам ҳам бўлади.  Тўрт йилдан кейин онам ҳам юрак хуружи билан касалхонада вафот этган. Онамдан 20 ёшимда етим қолганмиз. Икки опам ва синглим турмушга чиқишганди. Қўлдан келганча уларга ёрдам қилишга ҳаракат қилардим. Турмушга чиқиш ҳақида ўйламаганим учун 28 ёшимда оила қурдим, — дейди қизиқчи Ҳалима Ибрагимова.

    Зарина Йўлдошева«Ўжар ҳомиладор» сериали ва Зиёданинг «Тор кўча» клипидаги роллари билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Зарина Йўлдошева 12 ёшида онасидан айрилган. Отаси эса ҳали эсини таниб улгурмасидан вафот этган. Бувиси кексайиб қолгани ва оила моддий жиҳатдан қийналгани учун Зарина, унинг ука ҳамда синглисини Сирдарёдаги меҳрибонлик уйига топширишган. Зарина 16 ёшига қадар меҳрибонлик уйида тарбияланган.

    Фото: Instagram / @zarina_yuldashova

    Фото: Instagram / @zarina_yuldashova

    — Онам оғир хасталикка чалинганди. Бир куни аҳволи ёмонлашиб қолди. Шифокор келгунига қадар онамнинг қўлларини бир дақиқа ҳам қўйиб юбормадим. Шунда қариндошларимдан бири: «Ойинг эртага кўрмагандек бўлиб кетади. Сен ташқарига чиқиб тур», деди. Афсуски, бу онам билан сўнгги видолашувимиз бўлган экан. Бола қалбим билан онамнинг соғайишига ишонгандим. Онамнинг ўлимидан кейин жуда қийналдим. Ҳар куни онам тушимга кириб, мени ўзи билан олиб кетишини айтарди. Буни бувимга айтсам, янада қийналарди. Орада ўзим ҳам хасталикка чалиниб қолдим. Ҳушимдан кетиб, ўзимни билмай қолардим. «Мен ҳам ойимдек ўлиб қолсам, синглим билан укамга ким қарайди?» — мана шу савол мени ҳаётга қайтарди, — дейди актриса Зарина Йўлдошева.

    Луиза РасуловаТаниқли актриса Луиза Расулова ҳам отасидан эрта айрилган. Унинг отаси ички ишлар органлари тизимида хизмат қилган ҳамда автоҳалокат туфайли вафот этган. Актриса отасидан кейинги кунлар осон ўтмаганини таъкидлайди.

    Фото:Instagram/ @luizarasulova

    Фото:Instagram/ @luizarasulova

    — Одатда ҳамма қизлар отасини яхши кўради. Бу меҳр менда икки ҳисса кўпроқ эди. Афсуски, айни балоғат ёшида отамдан айрилганман. Бу мен ва оиламиз учун оғир фожиа эди. Тушкунликка тушиб қолганмиз, молиявий қийинчиликларимиз ҳам бошланган. Отам вафотига қадар мактабдаги энг фаол ва аълочи ўқувчи эдим. Отамни йўқотгач, мактабга ҳам боришни истамай қолгандим. Шунда онамни ҳокимиятга чақириб, «Агар қизингиз дарсларга бормаса, қизлар колониясига жўнатамиз», дейишганди. Онамнинг изза бўлганини кўриб, роса ачингандим. Пулсиз, ҳатто ейишга нонимиз қолмаган кунлар жуда кўп бўлган. Шу сабаб акам билан 15-16 ёшдан бошлаб ишлашга мажбур бўлганмиз. У кунларни эслаш жуда оғир. Аммо бу жараён мени болаликдан меҳнатга ва яқинларимни қадрлашга ўргатди, — дейди актриса Луиза Расулова.

    Малика Равшанова«Сиз мен учун энг яхши инсон» дея дадаларни мадҳ этувчи қўшиқ куйлаган Малика Равшанова отасида жуда эрта айрилган. Унинг отаси Равшан ака 27 ёшида оламдан ўтган. Хонанда отасининг исми ўзининг исми билан доим ёнма-ён тилга олинишини истаб, Равшан исмидан фамилия сифатида фойдаланади.

    Фото: Инстарграм / @malika_ravshanova

    Фото: Инстарграм / @malika_ravshanova

    — Болалик гаштини ҳис қилмай катта бўлганман. 15 ёшимга қадар эрта-индин отам қайтади, деган умид билан яшаганман. Биз-ку, отасиз қийналганмиз, онамга эса икки ҳисса қийин бўлган. Онам ўша пайтларда гилам тўқиш цехида ишларди, уйга келиб келинлар сарпосига кашта тикарди. Онам қийналиб пул топаётганини кўрганим учун бирор марта қўғирчоқ ёки ширинлик олиб беринг, демаганман. Ҳатто катта танаффус пайтида дугоналарим ошхонага чиқиб, у-бу нарса олишса, мен синфда қолардим, — дейди хонанда Малика Равшанова.

    Дилфуза Исмоилова

    Хонанда Дилфуза Исмоилова ҳам отасидан эрта айрилган. У 27 ёшида оиланинг боши бўлишига ва совчилари эшик қоқиб турган сингилларини турмушга беришига тўғри келган.

    Фото: Instagram / @dilfuza_ismailova

    Фото: Instagram / @dilfuza_ismailova

    — Болаликдан меҳнатга ўрганганман. Оиланинг бош фарзанди бўлганим учун сингилларимга ўрнак бўлишим керак, деб ҳисоблардим. Отам вафот этганидан кейин жуда қийин бўлган. Онам ҳам менга суяниб қолганди. Ўз вақтида молиявий қийинчиликлар ҳам бўлган. Шунинг учун санъат билан бирга тадбиркорлик қилишимга тўғри келган. Сингилларимни ўқитдим, турмушга бердим. Шу боис онам раҳматли ҳам мени «онам» деб эркаларди, — дейди хонанда Дилфуза Исмоилова.

    Мавзуга доир:

    • Маҳмуд Намозовдан Раъно Ярашевагача. Фарзандидан бевақт жудо бўлган ўзбекистонлик санъаткорлар (видео)
    • «Акамнинг жанозаси куни бешта тўй ўтказганман». Яқин инсони вафот этган кунда ҳам касби тақозо этадиган вазифасини адо этган машҳурлар
    • Мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаларига учраб, омон қолган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото)
    • Инфаркт, хотира йўқолиши, заҳарланиш. Оғир касалликларни бошдан кечирган ўзбекистонлик машҳурлар (фото)

    29.04.2022, 12:56   Изоҳ (0)   143997
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: 650 млн сўмлик машина харид қилган Ҳамдам Собиров, пойтахтда ресторан очаётган Сайёра Қозиева, касбини ўзгартирган Асал Шодиева

    28.04.2022, 22:05

    Тежамкор миллионерлар: Кира Найтли, Киану Ривз ва жуда камтарона яшайдиган бадавлат юлдузлар (фото)

    28.04.2022, 17:44

    Рол учун 4 марта семириб, озган ҳамда сунъий соч тақишини яширмайди: Голливуд юлдузлари ҳақидаги фикрингизни ўзгартириб юборадиган маълумотлар

    28.04.2022, 15:43

    Унутилган гўзаллар: маҳорати етарлича баҳоланмаган Голливуд актрисалари

    28.04.2022, 13:56

    Instagram: Алишер Қодировни концертга таклиф қилган Даврон Кабулов, Dili.me туғилган кунидаги сюрприз, Миролим Қиличев оиласидаги жудолик

    27.04.2022, 22:09

    Биринчи хонимлар: президент ва қиролларнинг машҳурликда улардан қолишмайдиган рафиқалари (фото)

    27.04.2022, 17:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.