Президент фармонига асосан Шоҳрух Аминов бош прокурорнинг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ахборот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Аминов тайинловга қадар Сирдарё вилояти прокурори лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалги ўринбосар Акмалхўжа Мавлонов Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига тайинлангани сабаб ишдан олинган. У 2020 йилнинг октябридан ҳозирга қадар бош прокурор ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.
Изоҳ (0)