• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Ўзига ишончи паст, дудуқ қизчадан Голливуд юлдузигача бўлган йўл: Эмили Блантнинг актрисалик фаолияти ҳақида

    «Қаттиққўл хоним» фильмининг сюжети ўзингни тўлиқ ишга бағишламасдан туриб, юксакликка эриша олмайсан, ғоясига асосланган. Мода журнали раҳбарининг энг яхши ёрдамчиси бўлиш учун қийин йўлни босиб ўтиш керак. Ушбу фильмда қўрс ёрдамчи ролини ўйнаган Эмили Блант реал ҳаётда ҳам узоқ йўлни босиб ўтди ва жаҳон киносининг юлдузларидан бирига айланди.

    Болалигидаги дудуқланиши Эмилига омад келтирди

    Эмили Блант Лондоннинг жануби-ғарбий қисмида адвокат ва собиқ актриса оиласида туғилган. 14 ёшгача у дудуқланишдан азият чекди. Бу муаммодан қутулиш учун у актёрлик дарсларига қатнай бошлайди. Кейинчалик шу нарса сабаб дастлаб таржимон бўлишни хоҳлаган бўлса-да, унинг жойи саҳнада эканини тушунди

    «Қаттиққўл хоним» фильмидаги роли

    «Қаттиққўл хоним» фильмидаги роли
    Фото: 20th Century Fox

    «Мен ҳақиқатан ҳам актриса бўлишни хоҳламасдим ва бунга атайлаб қаршилик ҳам қилганман. Доимо гапириш шарт бўлган ишим бўлишини тасаввур қила олмасдим», — дейди Эмили. Аммо бу муаммо, аксинча муваффақиятга ҳисса қўшди.

    «Дудуқланиш менга кўп жиҳатдан таъсир қилган. Сиз ҳамдардликни ўрганасиз ва одамларни диққат билан кузатасиз, чунки кўпинча гапира олмайсиз. Суҳбатдошингизнинг ҳар бир жиҳатини ўрганиб чиқасиз, у сизни масхара қиладими ёки тушунадими? Ўйлайманки, бу мени янада зийрак қилди», — дейди Эмили.

    Фото: Shutterstock

    Ҳозирда актриса Америка дудуқланиш институтини фаол қўллаб-қувватлайди ва бу муаммога эътиборни жалб қилиш учун унинг конференцияларида қатнашади. «Нутқингиз сизни ким эканлигингизни белгиламайди. Дудуқланиш — бу сиз эмас, балки сизнинг бир қисмингиз холос», — дейди актриса бу касалликка чалинган одамларга.

    У ўз карьерасини профессионал роль билан бошлаган

    Фото: Depositphotos

    16 ёшида Эмили хусусий коллежнинг драма, виолончел ва қўшиқчилик йўналиши бўйича ўқишга кирди. У 2000 йилда Эдинбург халқаро фестивалида бошқа талабалар билан бирга чиқиш қилди. Айнан ўша ерда агент Кеннет Макредди эътиборига тушди ва у билан келгусида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади.

    Эмили «Қироллик оиласи» фильмида Гвен Кавендиш роли билан профессионал дебютини бошлади. Кейин Эвенинг Стандард газетаси унга «Энг яхши ёш актриса» унвонини берди. Шундан кейин театрда ҳам кўплаб ролларни ижро этди. Мисол учун, Чичестер фестиваль театрида «Ромео ва Жулиэтта» спектаклида бош ролни ўйнади.

    Одамларни тушуна олиш қобилияти туфайли у таъсирчан ва мураккаб персонажларни яхши ўрганди

    «Менинг муҳаббат ёзим» драмасида Темсин ролида

    «Менинг муҳаббат ёзим» драмасида Темсин ролида
    Фото: BBC Фильмс

    «Менинг муҳаббат ёзим» драмасида роль ўйнаган актриса эътиборга тушди. Эмили ва унинг ҳамкасби ўз қаҳрамонларини чуқур англаганликлари учун мақтовга сазовор бўлишди. Блант иккинчи марта Эвенинг Стандард томонидан «Энг истиқболли ёш актриса» деб топилди.

    2006 йилда Эмили Блант ота ва қиз ўртасидаги мураккаб муносабатлар ҳақида ҳикоя қилувчи «Гидеоннинг қизи» фильмида роль ўйнади. Унинг қаҳрамони Наташа ташқи томондан хотиржам кўринса-да, аслида отасидан жуда ғазабланган ва ранжиган. Ушбу кўп қиррали, мураккаб роли туфайли Блант «Олтин глобус» мукофоти совриндори бўлди.

    «Қаттиққўл хоним» фильмидаги ролни Эмили парвозга кечиккани туфайли қўлга киритган

    «Қаттиққўл хоним» фильмида Эмили ролида

    «Қаттиққўл хоним» фильмида Эмили ролида
    Фото: 20th Century Fox

    Аммо ўша йиллардаги энг катта машҳурликни унга мода журнали раҳбарининг катта ёрдамчиси роли келтирди. «Қаттиққўл хоним» фильми ажойиб муваффақиятга эришди. Блант эса Британия академиясининг «Энг яхши иккинчи пландаги аёл роли» мукофотига номзод бўлди.

    Эмили бу рол учун кастингдан қандай ўтганини шундай эслайди: «Кастинг Лос-Анжелесдаги Fox Studios’да бўлиб ўтди ва мени бутунлай ҳайратда қолдирди. Чунки бу мен учун янгилик эди, у пайтда 22 ёшда эдим. Ўшанда қанчалик асабийлашганимни яхши эслайман, чунки парвозга кечикаётгандим».

    Эн Хетеуэй, Эмили Блант ва Мерил Стрип «Қаттиққўл хоним» фильмида

    Эн Хетеуэй, Эмили Блант ва Мерил Стрип «Қаттиққўл хоним» фильмида
    Фото: 20th Century Fox

    «Мен бирор жойга кечикиб боришни ёмон кўраман. Аммо бу менга ёрдам берди: кастингда жуда безовталандим. Ўша кайфиятимда асабий ёрдамчи ролига жуда мос тушдим», — дейди актриса.

    Эмили янги ролига тайёргарлик кўриш учун 3 ойгача спорт залидан чиқмаган

    «Эртанги кун» фильмидаги Рита ролида

    «Эртанги кун» фильмидаги Рита ролида
    Фото: Village Roadшоw Pictures

    Қийинчиликлар ва мағлубият ҳар доим ғалаба ва омад билан ёнма-ён келади. Эмили бош ролни ўйнаган «Бўри одам» фильми танқидга учради. У ҳатто барча даврларнинг энг муваффақиятсиз фильмларидан бири деб топилди.

    Аммо актриса тушкунликка тушмади,  «Эртанги кун» фильмини суратга олишга тўлиқ 3 ой тайёргарлик кўрди. Блант ҳеч бир машғулотни ўтказиб юбормади: гантел, спринт, ёга, тросс, гимнастика.

    Натижа эса шунга арзирди: фильм катта муваффақият ва кўплаб ижобий баҳо олди. Эмили Тееn Choice Awards мукофотининг «Энг яхши аёл роли» номинациясида ғолиб чиқди.

    «Поезддаги қиз» фильмидаги Эмилини ўз эри ҳам танимаган

    «Поезддаги қиз» фильмида Рейчел роли

    «Поезддаги қиз» фильмида Рейчел роли
    Фото: DreamWorks Pictures

    Яна бир триллер «Поезддаги қиз» сюжети саёзлиги учун қаттиқ танқид қилинди. Аммо Эмили оммавий равишда ушбу фильмнинг нажоти деб номланди. Rolling Stone журнали Блантнинг ижросини юқори баҳолаб, уни характерга чуқур кириб борадиган маҳоратли актриса деб атади.

    Актрисанинг эри Эмилининг ушбу фильмдаги роли ҳақида шундай дейди: «Умримда биринчи марта бу менинг хотиним эканлигини унутиб қўйдим». Актрисанинг ўзи бу роли ҳақида шундай фикрда: «Мен унинг кулгили кўринишини хоҳламадим. Бу қаҳрамоннинг атрофида бўлиш ёқимсиз, ноқулай ва ҳатто хавфли бўлиб туюлиши керак эди».

    Фото: DreamWorks Pictures

    «Мен бу мавзуни кенг ўрганишим керак эди, энг тўғри йўл у каби муаммога дуч келган одамлар ҳақидаги ҳужжатли фильмларни томоша қилиш эди. Аммо шуни ҳам унутмаслик керакки, фильм портрет эмас, балки триллер. Томошабинни ишонтира олиш керак», — деб эслайди Эмили.

    Актрисага турмуш қуриш таклиф қилинганда атрофдагилар ҳам йиғлаб юборган

    Фото: Shutterstock

    Кўплаб мухлислар юлдузли жуфтликлар ҳаётини ҳаяжон билан кузатишади. Худди шундай Эмилининг америкалик актёр Жон Красински билан муносабатлари ҳам кўпчиликни қизиқтиради. Жуфтлик 10 йилдан ортиқ бирга, ҳаммаси ресторандаги умумий ҳазилдан бошланган.

    Ўша пайтда Эмили «Қаттиққўл хоним» фильмидаги роли билан танилган эди. Жон Эмили билан тасодифий тўқнаш келишидан олдин уни кузатган, қиздан кўзини узолмаган. Танишганларидан бир йил ўтмай, севишганлар унаштирилган.

    Фото: Shutterstock

    Красински Эмилига турмуш қуришни таклиф қилган ўша лаҳзани жуда яхши эслайди: «Ўшанда ҳамма йиғлаган: мен, Эмили ва атрофдагилар. Менимча, одамлар нима бўлаётганини унчалик тушунишмаган, шунчаки биз йиғлаганимиз учун кўзларига ёш келгандир. Аммо зўр бўлган эди». Ҳозирда эр-хотиннинг иккита қизи бор — Ҳейзел ва Violet.

    Эмили эрини хафа қилмаслик учун «Сокин жой» фильми сценарийси ҳақида гапирмайди

    Эмили ва Жон «Сокин жой» фильмида

    Эмили ва Жон «Сокин жой» фильмида
    Фото: Paramount Pictures

    2018 йилда жуфтлик томошабинлар ҳам узоқ вақтдан бери кутган мақсадига эришди. Бу Эмили ва Жон эр-хотин ролини ўйнаган «Сокин жой» фильми эди. Фильмга Красинскийнинг ўзи режиссёрлик қилди. Аввалига турмуш ўртоқларнинг ҳеч бири Эмили бош ролда бўлишини режалаштирмаган. Аммо сценарийни ўқиб чиққач, Блант эрини унга бош ролни беришга кўндирган.

    «У сценарий ёзаётганда мен эмас, бошқалар уни танқид қилиши муҳим эди. Чунки мен жуда тўғрисўзман. Менда ҳаммада бўладиган дипломатия йўқ», — деб эслайди актриса кулиб.

    «Сокин жой» фильмидаги Эвелин Эббот ролида

    «Сокин жой» фильмидаги Эвелин Эббот ролида
    Фото: Paramount Pictures

    Жуфтлик фильмни қўллаб-қувватлаш учун биргаликда дунё бўйлаб саёҳат қилди ва ток-шоуларда бир-бирлари билан ҳазиллашиши уларнинг машҳурлигини оширди. Эмили «Сокин жой» фильмидаги роли учун Киноактёрлар гильдияси мукофотига сазовор бўлганида,  бу ғалабани турмуш ўртоғи билан баҳам кўрган ҳолда эри ва ҳамкасбига миннатдорлик билдирди.

    Ҳозирда Эмили Блант 2023 йилда экранга чиқиши кутилаётган таниқли режиссёр Кристофер Нолан ва унинг жамоаси томонидан суратга олинаётган «Оппенгеймер» номли биографик фильмда суратга тушмоқда.

    Мавзуга доир:

    • Карьерасининг барбод бўлишига ўзи сабабчи бўлган жаҳонга машҳур кишилар (фото)
    • Гарри Поттер — Дэниэл Редклифф актёрликни тарк этиб, режиссёрликда ўзини синаб кўрмоқчи
    • Брюс Уиллис, Кетрин Зета-Жонс: касаллик туфайли карьерасини тўхтатишга мажбур бўлган актёр ва актрисалар (фото)
    • «Кимгадир тарсаки туширмасимдан олдин кинодан кета қолай». Жим Керри Голливудни тарк этгандан кейин нима қилиши ҳақида гапирди

    29.04.2022, 20:39   Изоҳ (0)   22844
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Чип ва Дейл» тўлиқ метражли фильмининг янги трейлери чиқди (видео)

    29.04.2022, 10:46

    «Зита ва Гита»даги Бадринат амаки — Сатен Каппу: Иккинчи даражали роллар билан томошабинлар меҳрини қозонган актёрнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида

    26.04.2022, 14:54

    Асл моҳиятини фақат катталар тушуна оладиган мультфильмлар (фото)

    26.04.2022, 12:55

    «Ёмон йигитлар» мультфильми АҚШ прокати етакчисига айланди

    25.04.2022, 19:58

    «Опа-сингиллар» 10 ёшда: сериал қандай суратга олинган? Бош қаҳрамонлар ҳозир қандай кўринишда ва нима билан банд?

    25.04.2022, 15:52

    Жонни Депп 300 млн доллар ва миллионта алпака учун ҳам «Кариб денгизи қароқчилари»даги Жек Читтак ролига қайтмаслигини маълум қилди

    24.04.2022, 16:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.