Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманидаги ҳовли кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга ҳарбий суд ҳукми билан Миробод тумани МИБ томонидан жойлаштирилган. 2008 йилда қурилган 2 қаватли уй 7 хонадан иборат.
Ер участкасининг умумий майдони 0,10 гектар. Бинонинг майдони — 473 квадрат метр. Ҳовлида газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган ҳовлининг бошланғич баҳоси — 4,68 млрд сўм. Аризалар 2 май 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Лот изоҳида ёзилишича, уйда фуқаролар яшайди. Уларни суд тартибида уйдан чиқариш лозим.
Аввалроқ Тошкентдаги ҳовли МИБ томонидан 5,2 млрд сўмга аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)