Хави «Барселона»даги бошланғич даврини каталонларнинг аввалги мураббийи Рональд Кумандан ёмонроқ ўтказмоқда.
Каталонияликлар бош мураббийи сифатида дастлабки 32 ўйиндан сўнг Хави нидерландиялик мутахассиснинг натижасидан пастроқ кўрсаткичга эга бўлди.
«Барселона» Хави қўл остида 17 марта ғалаба қозонган бўлса, 8 та ўйин дуранг билан якунланган ва 7 марта мағлубиятга учраган.
Рональд Куман бошчилигида эса дастлабки 32 ўйинда 21 та ғалаба, 5 та дуранг ва 6 та мағлубият қайд этилганди.
«Кўк-анорранглилар» Испания чемпионатида 33 турдан сўнг 63 очко билан 2-ўринда бормоқда.
2020/21 йилги мавсум аввалида «Барселона» бошқарувига келган Куман 2021 йилнинг октябрь ойида истеъфога чиқарилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)