Футбол бўйича Италия А Сериясининг 34-турида «Ювентус» 26 апрель, душанба куни «Сассуоло» билан баҳс юритди.
«Сассуоло» мезбонлигида ўтган баҳсда ҳисоб 38-дақиқага келиб очилди, Жакомо Распадори мезбонларнинг ажойиб комбинациясини гол билан якунлади. Биринчи бўлим сўнгида Пауло Дибала ҳимоячиларнинг хатосидан кейин бошланган ҳужумдан унумли фойдаланиб, ўз номини таблога ёздириб қўйди — 1:1. Учрашувнинг асосий вақти тугашига 2 дақиқа қолганида эса Мойзе Кин фаоллик кўрсатди ва туринликларга ғалабани тақдим этди.
Ушбу ғалабадан кейин «Ювентус»нинг очколари сони 66 тага етди, жамоа 4-ўринда бормоқда. Ҳисобида 46 очко бўлган «Сассуоло» эса 10-ўринни банд этган.
А Серия
34-тур баҳси
25 апрель, душанба
«Сассуоло» – «Ювентус» 1:2
Голлар: 1:0 – 38 Распадори, 1:1 – 45 Дибала, 1:2 – 88 Кин.«Сассуоло»: Консили, Мюльдюр, Кирикеш, Айхан, Кирьякопулос, Лопес, Фраттези (Матеус Энрике, 88), Траоре (Журичич, 79), Берарди (Дефрел, 79), Скамакка, Распадори.
«Ювентус»: Шченсни, де Шилё, Бонуччи, Ругани (Кьеллини, 54), Алекс Сандро, Данило, Рабьо, Закария, Бернардески (Миретти, 88), Мората (Кин, 67), Дибала (Влаҳович, 55).
Огоҳлантиришлар: Лопес (45), Скамакка (50), Де Шилё (62), Кин (89).
Изоҳ (0)