Ўзбекистонда ҳудудлар бўйича корхона ва ташкилотлар ходимларининг ўртача ойлик маоши маълум бўлди.
2022 йил январь—март ойларида Ўзбекистондаги ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 3,4 млн сўмни сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 119,1 фоизни ташкил қилди. 2021 йил биринчи чорагида ўртача ойлик иш ҳақи 2,8 млн сўм бўлган эди.
Биринчи чоракда ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрига тегишли бўлмоқда — 5,2 млн сўм. Кейинги энг яхши маошлар Навоийда бўлиб, ўртача иш ҳақи 4,7 млн сўм бўлган. Учинчи поғонада Тошкент вилояти қайд этилган. Вилоятда 2022 йилнинг январь март ойларида аҳолига тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи 3,7 млн сўм бўлган.
2022 йилнинг биринчи чорагида энг кам ўртача ойлик иш ҳақи Фарғона вилоятида қайд этилган. Вилоятдаги корхона ва ташкилотлар ходимларига ўртача 2,59 млн сўм маош тўланмоқда.
Бу кўрсаткич Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида ҳам 2,6 млн сўм атрофида бўлиб турибди.
Ўтган йилга нисбатан энг юқори ўсиш Навоийда қайд этилган — 24,1 фоизга. Кейинги ўринларни Тошкент шаҳри (23 фоиз) ва Тошкент вилояти (21,9 фоиз) эгаллаган.
Ойлик маошларнинг ўсиш кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан барча ҳудудларда 10 фоиздан юқори бўлган
Аввалроқ Ўзбекистонда энг кам ва энг кўп ишлаб чиқарувчи вилоятлар маълум бўлган эди.
Изоҳ (0)