Ўзбек сўми барқарорлаша бошлади, деб хабар қилди Марказий банк.
Март ойида ташқи шароитларга жавобан сўм долларга нисбатан 6,8 фоизга қадрсизланди.
Бироқ кейин миллий валюта мустаҳкамланди ва энди йил бошидан бери девальвация 4,1% ни ташкил этмоқда.
Агар динамикага назар ташланса, 18 март куни Ўзбекистонда бир доллар 11 571 сўм бўлганини, 20 апрелда эса 11 259 сўмни ташкил этганини кўриш мумкин. Бир ой давомида валюта 311 сўмни қайтариб олди.
Марказий банк, шунингдек, девальвациянинг бу суръатлари деярли барча ташқи зарбаларни қамраб олганлигини айтди.
Аввалроқ Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз, йиллик 17 фоиз даражасида қолдиргани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)