Аввалроқ 2022 йилнинг январь—март ойларида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи ўтган йилларнинг мос даври билан солиштирганда ўзининг энг юқори натижасини қайд этгани ҳақида хабар берилган эди.
Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик иқтисодий фаолият турлари бўйича энг кўп номинал иш ҳақи тўлайдиган соҳа деб топилди. Бу ҳақида Давлат солиқ қўмитаси хабар берди.
Январь март ойларидаги энг юқори ўртача ойлик иш ҳақи банк, суғурта, лизинг ва кредит воситачилик фаолиятида қайд этилган — 8,4 млн сўм.
Соҳа доирасидаги энг баланд иш ҳақи тўланадиган фаолият тури — молиявий хизматлар кўрсатиш ва суғурталаш (11,5 млн сўм), энг пасти эса қайта суғурталаш ва нафақа жамғармалари фаолияти (8,2 млн сўм) ҳисобланади.
Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолиятида энг юқори ўртача иш ҳақи ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳрига (10,7 млн сўм) тўғри келади.
Андижон вилоятида ушбу соҳалар вакилларининг ўртача иш ҳақи миқдори 8,4 млн сўмни ташкил этса, Хоразм ва Навоий вилоятларида бу қиймат 7,1 млн сўмга тенг.
Ўртача ойлик иш ҳақи тўлашнинг кейинги ўринларида Бухоро вилояти (6,9 млн сўм), Қорақалпоғистон (6,8 млн сўм) ва Тошкент вилояти (6,6 млн сўм) туради. Бу соҳалардаги энг кам номинал иш ҳақи тўланадиган вилоят Самарқанд ҳисобланиб, унда бу қиймат 5,5 млн сўмга тенг деб ҳисобланмоқда.
Изоҳ (0)