• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Баҳор мавсумида болалар организми учун қандай витаминлар керак?

    Витаминлар организмнинг «модераторлари»дир: улар юрак-қон томир ва асаб тизимларининг фаолиятини тартибга солади, кўришни яхшилайди ва суякларни мустаҳкамлайди, хотирани рағбатлантиради ва вируслардан ҳимоя қилади. Умуман олганда, бу сеҳрли моддаларнинг фойдалари аниқ, асосийси, баҳорда бола учун тўлиқ ва қандай миқдорда бериш кераклигини билиш керак. «Домашний очаг» нашри ана шу мавзуда сўз юритади.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Боланинг нормал ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлган витаминлар организмга асосан озиқ-овқат билан киради. Улар болани атроф-муҳитнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилади, инфекцияларга қарши туришга ёрдам беради ва иммунитет тизимини рағбатлантиради. Албатта, фаразий равишда, ота-оналар ўз фарзандлари учун бундай рационни тузишлари мумкин, унга риоя қилган ҳолда витаминлар тўпламини фақат озиқ-овқатдан олиш мумкин.

    Бунинг учун ҳар куни рационда сабзавот, мева, сут маҳсулотлари, дон, гўшт, балиқ, парранда гўшти ва бошқа кўп нарсалар рационга киритилиши керак. Умуман олганда, замонавий турмуш тарзини, дўконларда сотиладиган маҳсулотлар сифатини ва умуман экологик вазият ҳисобга олинса, махсус қўшимчаларсиз буни амалга ошириб бўлмайди.

    Витаминлар: нима ва қанча?

    Озиқланиш институти мутахассислари 50 фоиз витаминларга эга бўлган комплекслар боланинг организмига қўллаб-қувватловчи таъсир кўрсатади ва 100 фоиз кунлик нормани ўз ичига олганлар фаол моддаларнинг етишмаслигини бутунлай йўқ қилади, деб ҳисоблашади. Шунинг учун, агар боланинг иштаҳаси билан боғлиқ муаммолар бўлмаса ва унинг рациони жуда хилма-хил ва мувозанатли бўлса, унга умумий кунлик нафақанинг қўшимча 50 фоизини олиш етарли бўлади. Аммо агар бола тез-тез касал бўлса ва яхши овқатланмаса, у юз фоиз витамин ёрдамига муҳтож.

    Болаларда витамин етишмаслиги қандай намоён бўлади?

    Витамин етишмовчилиги, яъни организмнинг маълум моддалар билан етарли даражада таъминланмаганлиги уч шаклга бўлинади: авитаминоз, гиповитаминоз ва витаминлар билан таъминланишнинг камайиши. Авитаминоз — организмдаги витамин захираларининг деярли тўлиқ тугаши, кўпинча искорбит, пеллагра ва бошқа касалликларнинг белгилари пайдо бўлиши билан бирга келади.

    Гиповитаминоз организмдаги витамин захираларининг кескин камайиши билан тавсифланади ва иштаҳанинг йўқолиши ва чарчоқ билан кечади. Витаминлар камайган тақдирда, маълум физиологик реакцияларнинг бироз бузилиши содир бўлади: агар чақалоқда, айтайлик, рибофлавин бўлмаса, бола кўзлари жуда чарчаганидан шикоят қилиши мумкин ва агар бола тез-тез шамоллаб қолса, у ҳолда катта эҳтимол билан у Д витамини етишмаслигини ҳис қилади.

    Кўпинча витамин етишмаслиги грипп ёки шамоллашнинг тарқалиши пайтида иммунитетнинг пасайиши билан намоён бўлади. Аммо бундан ташқари, ота-оналар боланинг ратционида фаол моддалар етишмаслиги ҳақида ўйлашлари керак, агар соғлом бола тўсатдан диққатни жамлашда қийинчиликларга дуч келса ёки ҳеч қандай сабабсиз одатий жисмоний зўриқиш билан курашишни тўхтаца, шифокорга мурожаат қилиш керак.

    Витаминлар жуда кўп ёки йўқлигини қандай аниқлаш мумкин?

    Гипервитаминоз, яъни витаминларнинг ҳаддан ташқари ортиқчаси боланинг танаси учун жуда хавфлидир. Гипервитаминознинг икки шакли мавжуд: ўткир (бир вақтнинг ўзида қабул қилинган витаминларнинг ҳаддан ташқари катта дозаси билан заҳарланиш) ва сурункали (ортиқча миқдорда узоқ муддатли фойдаланиш).

    Айрим турдаги витаминларнинг ортиқча дозаси натижасида келиб чиқадиган гипервитаминознинг белгилари:

    гипервитаминоз А — бош оғриғи, қайт қилиш, уйқучанлик, ёруғликдан қўрқиш (камдан-кам ҳолларда). Каротиноз ривожланиши мумкин;

    гипервитаминоз B6 — қўл ва оёқларнинг увишиши, юз ва бўйиннинг қизариши, терининг ачишиши, бош айланиши;

    гипервитаминоз D — болаларда қайт қилиш, иштаҳани йўқолиши, вазн ортиши (ёки унинг пасайиши); мактабгача ёшдаги болаларда бош оғриғи, заифлик, баъзида аритмия;

    гипервитаминоз C — систолик қон босимининг ошиши, юз ва бўйиннинг қизариши, терининг ачишиши, бош айланиши, қорин оғриғи, баъзида кўнгил айниши ва диарея

    Витаминлар ҳақида 6 та машҳур савол

    1. Витаминларни қачон қабул қилиш яхшироқ — овқатдан олдин, овқат пайтида ёки кейин? Энг яхши вариант овқатдан сўнг дарҳол, бу ҳолда озуқа моддаларининг сўрилиши анча самарали бўлади.
    2. Витаминларни қабул қилишда маълум бир вақтига риоя қилишим керакми? Организмни бутун кун учун зарур бўлган ҳамма нарса билан таъминлаш учун уларни эрталаб қабул қилиш яхшидир.
    3. Витаминларни қабул қилиш самарасини қачонгача кутиш керак? Витамин профилактикаси касалланишнинг камайиши ва салбий ташқи омилларга қаршиликнинг кучайиши билан намоён бўлади. Аммо таъсирни дарҳол кутмаслик керак: фойдали моддалар организмда етарли миқдорда тўпланиши керак.
    4. Витаминларни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керакми? Албатта, зарур! Биринчидан, мутахассис ишончли ишлаб чиқарилган витаминларни тавсия қилади, иккинчидан, у болаларга эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда витамин комплексини танлашга ёрдам беради.
    5. Витаминларни чиқариш шакли аҳамиятлими? Дарҳақиқат, витамин препаратлари турли шаклларда мавжуд — сотувда турли хил капсула, кукун, сироп ва таблетка кўринишида мавжуд, аммо бу рўйхатнинг барчаси болалар учун мос эмас! Мисол учун, беш ёшгача бўлган болалар учун таблетка ёки капсулалар бундан мустасно. Улар витаминларнинг суюқ шакллари — сироплар ёки сувда суюлтирилган махсус кукунларга муҳтож. Аммо 5 ёшдан бошлаб, бола таблеткаларни хавфсиз ютиб юбориши ёки чайнаши мумкин.
    6. Витаминларни қанча вақт ичиш керак? Деярли бутун йил давомида. Асосан, уларни фақат ёз ойида тўхтатиш мумкин, агар фарзандингиз шаҳарда яшамаса, очиқ ҳавода кўп вақт ўтказса ва мувозанатли овқатланишга риоя қилса.
    Витаминлар нималар учун масъул?

    C (аскорбин кислотаси) — иммунитетни оширади, вирусли ва бактериал инфекциялардан ҳимоя қилади, аллергенларнинг таъсирини камайтиради, яралар ва куйишларни даволашни тезлаштиради.

    B1 (тиамин) — асаб тизими учун зарур, мия ва ўсишни рағбатлантиради, тананинг мудофаасини оширади, ошқозон-ичак трактини яхшилайди.

    B2 (рибофлавин) — ўсиш жараёнларида иштирок этади, нормал ёруғлик ва рангли кўришни таъминлайди, тери, тирноқ ва сочларнинг саломатлиги учун жавобгардир.

    Пантотеник кислота — марказий асаб тизимининг нормал ривожланиши учун зарур, иммунитетни қўллаб-қувватлайди, тез чарчашнинг олдини олади.

    B6 (пиридоксин) — ёғ алмашинувида иштирок этади, меъда ширасининг кислоталилигини оширади, иммунитетни қўллаб-қувватлайди.

    B12 (сиянокобаламин) — анемия ривожланишининг олдини олади, боланинг ўсишини рағбатлантиради, иштаҳа ва хотирани яхшилайди.

    Фолий кислотаси — оддий оқсил синтези ва янги тери, соч ва қон ҳужайраларини ишлаб чиқариш учун зарурдир.

    PP (ниацин) — овқат ҳазм қилиш ва кўришни яхшилайди, асаб тизими ва мия фаолиятини тартибга солади.

    H (биотин) — экзема ва дерматитнинг оғирлигини пасайтиради; аскорбин кислота синтези учун зарур

    А — яллиғланишни даволаш учун жавобгар, организмнинг турли инфекцияларга чидамлилигини оширади, эътиборни яхшилайди, суякларнинг ўсиши ва мустаҳкамланишига ёрдам беради, тери, соч ва тишларни соғлом сақлайди.

    D — кальций ва фосфор алмашинувини тартибга солишда иштирок этади, А ва C витаминлари билан биргаликда нормал ўсиши ва суяк зичлигини таъминлайди, шамоллашнинг олдини олади.

    K — ички қон кетишнинг олдини олади, жароҳатни даволашни тезлаштиради, организмни энергия билан таъминлайди ва суякларга кальцийни сингдиришга ёрдам беради.

    Мавзуга доир:

    • Болалар ва ўсмирларга қанча миқдорда кофеин истеъмол қилиш тавсия этилади?
    • Болалар рационидан ўрин олган 5 та зарарли маҳсулот
    • Болаларда саратон касаллиги: ҳар бир ота-она билиши керак бўлган 8 та факт

    25.04.2022, 18:45   Изоҳ (0)   32182
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ошқозон яраси ҳақида ҳамма билиши керак бўлган 5 та факт

    25.04.2022, 13:50

    Нега чуқур нафас олганда ўпка оғрийди?

    25.04.2022, 11:41

    Вазн йўқотиш борасида кўпчилик ишонадиган 4 та янглиш фикр

    24.04.2022, 14:53

    Овқатланишдан сўнг кузатиладиган кўнгил айниши нимадан дарак беради?

    23.04.2022, 12:50

    Томоқдаги бодомсимон безларни олдириш керакми ёки йўқ?

    22.04.2022, 15:19

    Шифокорлар бананнинг буйрак касаллигига чалинган инсонлар учун зарарини маълум қилди

    22.04.2022, 09:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.