«Реал» футболчилари Давид Алаба ва Каземиро Чемпионлар Лигаси ярим финали доирасидаги «Манчестер Сити»га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.
Тиббий кўрик натижаларига кўра, Алабанинг ўнг оёғи мушакларида шикастланиш аниқланган. Ҳимоячи «Осасуна»га қарши баҳсда жароҳат олганди.
Сешанба куни машғулотлар вақтида Каземиронинг тиззасида муаммолар юзага келган.
«Манчестер Сити» ва «Реал» ўртасидаги Чемпионлар Лигаси ярим финал дастлабки учрашуви 26 апрель санасида бўлиб ўтади.
Чап қанот ҳимоячиси Ферлан Менди жароҳатидан фориғ бўлиб сафга қайтган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)