Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги «Гуанжоу» клиникасида ўтказилган текширув давомида дори воситаларини қўлбола усулда қалбакилаштириш ҳолатлари аниқланган видеолар тарқалди. Пойтахт ИИББ ҳолатга расмий муносабат билдириб, ҳозирда жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Жиноят иши доирасида мазкур клиниканинг Тошкент шаҳридаги ва бошқа вилоятлардаги филиалларида текширув ўтказилган. Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)