Тошкент шаҳрида Spark русумли автомашинада нуқсонлар борлиги кузатилгани боис янгисига алмаштириб берилди, дея хабар бермоқда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги.
Маълум қилинишича, Яшнобод туманида истиқомат қилувчи Н.Б. 2021 йилнинг охирида Spark автомобилини сотиб олган. Бироқ автомобиль бўёғи икки ой ичида кўчиб туша бошлаган. Истеъмолчи дарҳол Lion Motors МЧЖга мурожаат қилган, аммо бунга аниқ жавоб ололмаган.
Шундан сўнг фуқаро Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига мурожаат қилган.
Истеъмолчи, хизмат кўрсатувчи ва автосалон ходимидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган экспертиза натижасида кўчаётган бўёқлар тузатиб бўлмайдиган нуқсонлар экани маълум бўлиб, истеъмолчининг даъволари тасдиқланган.
Аввалроқ Бухорода 10 километр ҳам юрмаган Tracker’нинг нуқсонлари чиққани боис янгисига алмаштириб берилганди.
Изоҳ (0)