• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Болам қани, тирикми? Қайнотамга берган биринчи саволим шу бўлди». Форишдаги селда боласи 100 метр масофага оқиб борган аёл ҳикояси

    Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги сел кўпчиликка моддий зарар етказиш баробарида, бир неча кишиларни жон жигаридан ҳам айирди. Кимнингдир қизи, кимнингдир синглиси, яна кимнингдир набираси селга ғарқ бўлди.

    Сел сабаб бор будидан ажралган форишлик аёл Дилфуза Саяқулова «Дарё» мухбири билан суҳбатда ўша кунги воқеа ҳақида гапириб, «Аллоҳга шукурки, сал бўлмаса мен ҳам 12 ёшли ўғлим Шоҳжаҳондан ажралиб қолардим», — дейди.

    Дилфуза Саяқулова.

    Дилфуза Саяқулова.
    «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    «Ўша куни сел бошланган пайтда ўғлим, мен ва қайнотам уйимизнинг учта, алоҳида-алоҳида хоналарида қолиб кетдик. Ваҳимали овоз эшитилгач, орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, сел кела бошлади. Уйдан чиқай десам, сувнинг баландлиги бир метрдан ошган. Шунингдек, эшик ёпилиб қолган ва сира очилмайди. Уй эса сувга тўлмоқда. Шунда ўғлимнинг ‘ота’ деб бақирган овозини эшитдим. Ундан кейин ҳеч нарсани эшитмадим, фақат сел шовқини эшитиларди.  Шунчалик даҳшат эдики, ҳозир ҳатто тасаввур ҳам қилолмайман. Сел суви шу даражада совуқки, оппоқ муздан иборат эди. Уй борган сари сувга тўлиб борарди. Шунда уйнинг подвали эшигини очдим ва сувни подвалга йўналтирдим. Ўзим эса уй деразасини бузиб, ошхона томонга ўтдим. Сўнгра ошхона шиферини синдириб, ташқарига чиқишга уриндим», — дейди Дилфуза Саяқулова.

    Дилфуза опанинг айтишича, бироздан сўнг сув камайгач, унинг ёнига қайнотаси келган.

    «Қайнотамни кўргач, уларга берган биринчи саволим, ‘болам тирикми, қани у?’ деган гап бўлди. Қайнотам ўғлимни ушлаб қолганини, сўнгра дарахт тепасига чиқазиб қўйганини айтди. Шундан сўнг тинчланиб, қайнотамга болам учун кийим бердим», — дейди селдан жабр кўрган аёл.

    Аёлнинг айтишича, селдан омон қолган ўғли ўша пайтда кўп жароҳат олган.

    «Ўғлимнинг оёқлари, бутун бадани кўкариб кетган экан. Кейин ҳамма жойи қон бўлиб кетганди. Шилинган, тирналган жойлари кўп эди. Аммо шукурки, у омон қолди. Ҳозир қариндошларимиз ғамхўрлиги сабаб аҳволи анча яхшиланди», — дейди у.

    Малоҳат Маҳмудова.

    Малоҳат Маҳмудова.
    «Дарё» / Илҳом Хурсаналиев

    Селда оқиб, юз метрга етгач, бобоси томонидан қутқарилган Шоҳжаҳоннинг аммаси — Малоҳат Маҳмудованинг айтишича, жияни сувдан олиб чиқилгач, унга биринчи ёрдамни у кўрсатган.

    «Жиянимни кўриб, жудаям қўрқиб қолдим. Тўғриси, ўша пайтдаги ҳолатни тушунтириб ҳам беролмайман, аҳволи жуда оғир эди», — дейди Малоҳат опа.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган Дилфуза Саяқулованинг айтишича, селдан сўнг қутқарувчилар ҳар бир хонадонга кириб, оила аъзоларидан ким бор-йўқлиги билан қизиққан.

    «Селда оқиб кетиб, вафот этган қўшни 11-синф қиз ҳақида мен ҳам эшитдим. Уларнинг уйи селнинг айнан йўлида жойлашгани учунми, уларда сел биздан-да кучли бўлган. Қизнинг акаси онаси ва синглисини қутқариш учун уларни ушлаган. Онасини кўтариб олиб, синглисига ўзини қаттиқ ушлаб олиши кераклигини тайинлаган. Аммо, афсуски, қизнинг қўли акасини қаттиқ ушлолмай, чиқиб кетган ва селда оқиб кетган», — дейди воқеа ҳақида эслаган аёл.

    Аввалроқ ҳудудга 2022 йилнинг 20 апрель куни тушдан сўнг келган сел 1 соат-у 30 дақиқа оқиб тургани, оқибатда «Эгизбулоқ»да жойлашган 263 та хўжаликнинг 53 таси тўлиқ яроқсиз ҳолга келгани, 44 тасига эса ўртача ва 163 тасига енгил даражада талафот етгани хабар берилганди.

    Мавзуга доир: Сирдарёдан Форишга инсонпарварлик кўмаги жўнатилди

    23.04.2022, 23:49   Изоҳ (0)   76713
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Nexia-3 20 ёшли пиёдани уриб кетиб, унинг ўлимига сабабчи бўлди

    23.04.2022, 23:25

    Сирдарёдан Форишга инсонпарварлик кўмаги жўнатилди

    23.04.2022, 22:27

    «Сувли майдонга ғалла экиб, 50 центнер ҳосил олиш гуноҳ» — Шавкат Мирзиёев

    23.04.2022, 21:25

    Юнусободда қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уй МИБ томонидан аукционга қўйилди

    23.04.2022, 21:09

    Андижонда илк бор ўтказилган буйрак кўчириш операциясида ука акасига донорлик қилди

    23.04.2022, 20:39

    Ўзбекистонда давлат ижтимоий буюртмасига оид маълумотлар мажбурий тартибда эълон қилиб борилади

    23.04.2022, 20:18
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг кўп қурилиш қилинаётгани маълум бўлди

    Иқтисодиёт | 23 август, 18:02

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.