• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    IT соҳаси фақатгина «йигитлар касби» эмас, ICT4Girls лойиҳаси айнан қизларни қўллаб-қувватлайди

    Бугунги кунда бутун давлатнинг ривожланиши IT соҳасининг ривожланишига бевосита боғлиқ. Шунинг учун дунёнинг кўпгина мамлакатлари биринчи навбатда барча эътиборини бутун IT соҳасини яхшилаш учун қулай шарт-шароитларни яратишга қаратмоқдалар. Шу жумладан, юртимизда ҳам IT’ни ўрганишни истайдиган ёш ўғил-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кўпгина дастурлар амалга оширилмоқда.

    Буларга мисол сифатида ўқувчи қизларни IT соҳасига кўпроқ жалб этиш, рақамли кўникмаларни ривожлантириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Инновация, технология ва стратегия маркази» ДУК Швейцария элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этган «Қизларнинг IT кўникмаларини ривожлантириш» (Digital Empowerment of Girls / ICT4Girls) лойиҳасини кўрсатиб ўтишимиз мумкин.

    ICT4Girls лойиҳаси нима учун керак?

    Қизларга IT соҳасидаги билимларни пухта эгаллашга ёрдам бериб келаётган «Қизларнинг IT кўникмаларини ривожлантириш» лойиҳаси мактаб, касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумлар ўқувчи қизлари учун мўлжалланган бўлиб, уларда иштирок этиш мутлақо бепул.

    Лойиҳа доирасида амалга оширилаётган тадбирлардан кўзланган мақсад, Ўзбекистон хотин-қизларининг IT соҳасидаги салоҳиятини ошириш, жамиятимизда мавжуд турли салбий стереотипларни ўзгартириш орқали қизларни қўллаб-қувватловчи муҳит яратиш, шунингдек, қизларга IT йўналишида мавжуд таълим имкониятлари ва иш ўринлари ҳақида маълумот беришдир.

    2021 йил ноябрь ойида старт олган лойиҳа доирасида қуйидаги дастурлар амалга оширилмоқда.

    Тарғибот кампанияси — қизларни қўллаб-қувватловчи муҳит яратиш учун ташланган қадам

    Кўп йиллар давомида шаклланиб, қолиб кетган стереотиплар натижасида аёллар бошлаб берган IT соҳаси кейинчалик эркаклар касбига айланиб кетди. Ҳозирги кунда ҳам қизлар учун IT соҳасига киришда кўплаб тўсиқ ва стереотиплар мавжуд: «IT соҳаси жуда қийин ва алоҳида фикрлашни талаб қилади», «Дастурлаш қизларнинг иши эмас», деган фикрларни кўпчилигимиз эшитганмиз.

    Ота-оналар, яқинларда мавжуд шу каби хаёлий тўсиқларини бартараф қилиш ҳамда қизларнинг IT соҳасига қизиқишини ошириш мақсадида, лойиҳа доирасида кичик ижтимоий видеороликлар ишлаб чиқилмоқда. IT соҳасини «йигитлар касби» деб аташ нотўғри эканлиги, ақл талаб қиладиган ишлар жинс танламаслиги таъкидланган роликлар юртимиз ОАВлари, оммабоп сайт ва блогларда намойиш этилмоқда.

    Барча видеороликларни лойиҳанинг расмий Telegram каналида томоша қилишингиз мумкин.

    ICT4Girls Mentorship — IT лойиҳалар ишлаб чиқиш ва уларни бошқаришни ўргатувчи дастур

    IT соҳасида маълум билим ва кўникмаларга эга 455 нафар аризачи орасидан 10 нафар қиз саралаб олиниб, ўз соҳаси мутахассислари бўлган менторларга бириктирилган. Менторлар жорий йилнинг январь ойидан бошлаб, қизларга ўз йўналишлари бўйича билим ва кўникмаларини ривожлантиришлари учун маслаҳатлар бериб келмоқда. Қизлар дастур давомида маълум ижтимоий муаммога ечим сифатида IT маҳсулот яратиши лозим. Дастур якунида энг юқори баҳоланган 3 IT маҳсулотга уларни амалга ошириш учун 50 миллион сўмлик грант тақдим этилади.

    ICT4Girls Digital Camp — қизларнинг иқтидорини юзага чиқариш учун яна бир имконият

    Digital Camp дастури 23—26 март кунлари Тошкент вилоятидаги дам олиш масканларининг бирида ташкил этилиб, унда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан танлов асосида саралаб олинган 100 нафар қиз иштирок этди. Дастур Women Techmakers Tashkent жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

    Иштирокчилар 5 йўналиш — веб-дастурлаш, веб-дизайн, мобил дастурлаш, рақамли маркетинг ва STEM бўйича тажрибали мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган ўқув машғулотларида ўз билим ва кўникмаларини оширишга муваффақ бўлди.

    IT оромгоҳда NASA, Apple, Uber, EPAM каби нуфузли ташкилотлар мутахассислари ҳам профессионал ривожланиш, IT соҳасида қизлар босиб ўтадиган йўл, қизлар учун яратилаётган имкониятлар каби қизиқарли мавзуларда тақдимот қилиб, иштирокчиларнинг қизиқтирган саволларига жавоб беришди.

    Дастур сўнгида йўналиш бўйича имтиҳон ўтказилиб, юқори баҳоланган 5 нафар қиз ноутбук билан тақдирланди.

    Онлайн курслар — талаб юқори бўлган соҳаларни масофадан ўрганиш имконияти

    ITSM мактаб битирувчиларини касбга йўналтириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, мактаб ўқувчиларини касблар каталоги ва ушбу касбларнинг хусусиятлари билан яқиндан таништириш мақсадида prof.maktab.uz платфомасини ишлаб чиқмоқда. Ушбу платформа ICT4Girls лойиҳаси доирасида яратилган замонавий соҳаларни қамраб олувчи янги курслар билан бойитилди.

    Бугунги кунда UNICEF, UNESCO ва Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ушбу платформада ўқувчиларнинг турли соҳаларда билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган кўплаб тренинг ва курслар, шахсият тестлари ва бошқалар жамланган.

    Форум

    Жорий йилнинг май ойи ўрталарида ташкил этилиши режалаштирилаётган форум IT  соҳасидаги қизларга юртимиздаги талаб ва эътиборни кўрсатиш, ўқиб изланишга, ўз устида кўпроқ ишлашга мотивация бериш, IT соҳасига алоқадор муаммоларни аниқлаш ва ечим-таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда IT соҳасида ишга жойлашиш имкониятлари билан таништириш мақсадида ташкил этилади. Форумда тегишли давлат ва нодавлат муассасалари, халқаро ташкилотлар, IТ компаниялар вакиллари ўз нутқи билан иштирок этиши кутилмоқда. Батафсил маълумот лойиҳанинг расмий Telegram каналида бериб борилмоқда.

    Навбат сизга, сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!

    ICT4Girls ташкилий жамоаси мамлакатимиз қизларини IT соҳасига қизиқтириш, уларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган дастурларни кенгайтиришни режалаштиряпти. Шу мақсадда, ITSM жамоаси айни кунларда қизларнинг IT’га бўлган қизиқишини ўрганмоқда. Сиз ҳам IT’га қизиқсангиз, бу борада фикр ва мулоҳазаларингиз бўлса, ушбу сўровномада қатнашинг ва лойиҳани ривожлантириш, янги дастурлар ташкил этилишига ўз ҳиссангизни қўшинг.

    Ўйлаймизки, лойиҳа тез орада ўзининг олий мақсади — иқтидорли ва билими кучли қизлар потенциалини кенг намоён қилиб, IT соҳасида аёл дастурчилар, дизайнерлар ва бошқа турдаги мутахассислар кўпайиши мақсадига эришади.

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    22.04.2022, 12:00   Изоҳ (0)   27526
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекинвест» компанияси 2021 йилда инвестиция лойиҳаларининг суғуртаси бўйича 20,1 триллион сўм миқдорида мажбурият олди

    22.04.2022, 09:00

    realme 23 апрель куни Zoodmall дўконида realme C21Y смартфонининг чегирмали сотувини эълон қилади

    21.04.2022, 18:00

    InfinBANK ампутантлар ўртасида футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг расмий ҳомийси бўлди

    21.04.2022, 15:00

    Seoul Mun тижорат кўчмас мулкига 30 фоиз чегирма эълон қилади

    21.04.2022, 12:00

    Fabricio кўзойнак ва оправалари оламига марҳамат!

    20.04.2022, 15:00

    «Агробанк» кредит картаси билан билим олишга сармоя киритинг

    20.04.2022, 12:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.