20 апрель куни BMW компанияси ўзининг 7 Series флагман седани тақдимотини ўтказди. Янги машина ташқи кўриниши билан Х7 га ўхшаб кетса-да, V12 двигатель ўрнига электромотор ва йўловчилар учун улкан экранга эга бўлган.
Янги модель ёруғлик диодлари ўрнатилган, шунингдек, бурилишларни кўрсатувчи функцияга эга икки қатли оптикага эга бўлган, матрицали асосий фаралар секцияси пастда жойлашган. Юқори фаралар учун харидор Swarovski кристаллари билан қопланган версиясини буюртма қилиши мумкин.
Бундан ташқари, қўшимча тўлов эвазига худди Mercedes-Maybach моделларидаги каби икки хил рангга бўялган кузовли вариантни сотиб олса бўлади.
Автомобиль салонида ҳайдовчи қаршисидан мултимедиа тизимлари дисплейи ва виртуал қурилмалар панели ўрин олган. Орқа ўриндиқдаги йўловчилар қаршисида эса 8К сифатни қўллаб-қувватловчи ва Bowers & Wilkins Diamond Surround Sound билан интеграциялашган BMW Theatre Screen экрани жойлашган.
«Пневмоподвеска» базавий жамланмада мавжуд, қўшимча тўлов эвазига тўлиқ бошқарилувчи шасси ва учинчи авлод автопилотини қўштириш мумкин — у соатига 130 киломтер тезликда ҳам рулни ушламасликни таъминлайди.
Янги седан бир нечта модификацияда сотувга чиқади — 286 от кучига эга уч литрли V6, 490 от кучига бензин ва электр моторли гибрид, 571 от кучига эга бензин ва электр моторли гибрид, 286 от кучили бензин, 380 от кучили бензин, 544 от кучига эга 4,4 литрли V8 ўрнатилган бензин ҳамда 544 от кучини тақдим этишга қодир иккиталик электромотор ўрнатилган версияси. Сўнгги версия ёрдамида бир марта қувватланиш орқали 483 километр йўл босиш, соатига 100 километр тезликка 4,7 сонияда чиқиш мумкин. Бунда максимал тезлиги 240 километр/соатга етади.
Сотувлар 2022 йилнинг кузида бошланади. Янги авлод BMW 7 Series АҚШда 94 минг доллардан сотувга чиқади. i7 хDrive60 версиясининг нархи эса камида 120 минг доллардан бошланади.
Бундан олдин АҚШда стимпанк услубида яратилган ва эшиги тескари тарафга очилувчи BMW Х6 сотувга қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)