«Аякс» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг «Манчестер Юнайтед» билан шартнома имзолади. Бу ҳақида манчестерликлар матбуот хизмати маълум қилди.
Манкунианликлар нидерландиялик мураббий билан 2025 йил июнь ойига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Битимда шартномани яна бир йилга узайтириш банди ҳам киритилган.
Тен Ҳаг 2022/23 йилги мавсумдан бошлаб «қизил иблислар» бошқарувига ўтади. 52 ёшли мутахассис ҳозирда «Аякс»да фаолият олиб бормоқда. «Манчестер Юнайтед» мураббий учун Нидерландия жамоасига 2 миллион евро товон пули тўлайди.
«Аякс» тен Ҳаг бошчилигида 2 мартадан Нидерландия чемпионлиги ва Нидерландия Кубогини қўлга киритган, бир марта Суперкубокда зафар қучган. 2019 йилда амстердамликлар Чемпионлар Лигаси ярим финалида ўйнаган.
Эрик тен Ҳаг фаолияти давомида «Бавария»нинг иккинчи жамоаси, «Гоу Эҳед Иглс» ва «Утрехт»да ишлаган. «Манчестер Юнайтед» мураббий учун Нидерландиядан ташқарида юқори дивизиондаги илк тажриба ҳисобланади.
«Манчестер Юнайтед» 2021/22 йилги мавсум АПЛда 54 очко билан 6-ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)