«Манчестер Сити» АПЛнинг қолдирилган 30-турида «Брайтон»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Пеп Гвардиола «шаҳарликлар» бош мураббийи сифатида 250-ғалабасига эришди. Испаниялик мутахассис бу натижага эришиши учун барча мусобақалар доирасида 344 та ўйин ўтказиш кифоя қилди. Бу АПЛ клубларида ишлаган мураббийлар ичида рекорд натижа ҳисобланади.
«Челси», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенҳэм»ни бошқарган Жозе Моуриньога 250 та ғалабага эришиш учун 396 та ўйин керак бўлган. Кенни Далглиш («Ливерпуль», «Блекберн», «Ньюкасл») 429, Арсен Венгер («Арсенал») 433, Дон Реви («Лидс») эса 439 ўйинда 250 та ғалабага эришган.
«Манчестер Сити» 32 ўйинда 77 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)