«Манчестер Юнайтед» бош мураббийига айланиши маълум бўлган Эрик тен Ҳаг мазкур тайинлов ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Манчестер Юнайтед»ни бошқариш мен учун катта шараф. Янги чақириқни сабрсизлик билан кутяпман. Ушбу буюк клубнинг тарихини ва мухлислар қандай эҳтирослар билан қўллаб-қувватлашини биламан. Жамоани ривожлантириш ва у лойиқ бўлган муваффақиятга эриштириш иштиёқидаман.Нидерландиялик мутахассис 2021/22 йилги мавсум якунланганидан кейин манкунианликлар бошқарувига ўтади. Тен Ҳаг ишчи визасини олгандан сўнг жамоага қўшилади. «Қизил иблислар» 52 ёшли мутахассис билан бир йилга узайтириш имконияти билан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома имзолади.Шунча ажойиб йиллардан сўнг «Аякс»дан кетиш оғир. Бутун диққатимни Нидерландиядаги фаолиятимга ва мавсумни муваффақиятли якунлаб қўйишга қаратганимни мухлисларга етказмоқчиман.
Эрик тен Ҳаг
Изоҳ (0)