• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Стерлингдан Суаресгача. Собиқ жамоасидан «қасос олган» футболчилар

    Футболчилар ўзи учун севимли бўлган жамоада қадр топмаса, буни осон қабул қилмаслиги табиий. Баъзи футболчилар борки, собиқ жамоасидан қойилмақом тарзда «қасос олади». «Дарё» жамоада қадрланмаган ва вақт ўтиб, собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилган қатор футболчилар ҳақида сўз юритади.

    Даррен Бент «Тоттенҳэм»га қарши

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    АПЛнинг 2005/06 йилги мавсумида «Чарлтон» ҳужумчиси Даррен Бент 36 ўйинда 18 та гол урди ва Тьерри Анри (27), Рууд ван Нистелройдан (21) кейин учинчи энг яхши тўпурарга айланди. Ёрқин ўйин намойиш этган футболчи «Тоттенҳэм» эътиборини қозонади. «Шпорлар» 2007 йилда футболчи билан 6 йиллик шартнома имзолайди. Бир йилдан сўнг Лондон жамоасида Ҳарри Реднапп бош мураббийга айланади. Мутахассис Бентни очиқчасига танқид қилар эди. «Порцмут»га қарши ўйинда (2008/09 йилги мавсум, ўйин 1:1 ҳисоби билан якунланган) Даррен рақиб дарвозасига яқин турган бўлса-да, боши билан тўпни ноаниқ йўналтиради. Реднапп ушбу вазият борасида: «Менинг рафиқам ҳам бу ердан гол урарди», дея фикр билдиради. Футболчи ғазабини ичига ютади.

    2009 йилда «Сандерленд» Бентни харид қилади. «Тоттенҳэм» эса унинг ўрнига Роман Павлюченко ва Жермейн Дефони олиб келади. Ўша мавсумнинг 33-турида «Сандерленд» ўз уйида «Тоттенҳэм»ни қабул қилади. Учрашувнинг биринчи дақиқасидаёқ Даррен Бент «шпорлар» дарвозасини ишғол қилади ва трибунага қарата «жим туриш» ишорасини кўрсатади. 29-дақиқада эса пенальтини аниқ амалга ошириб, уни ҳам нишонлайди. Ўйин 3:1 ҳисобида «Сандерленд»нинг ғалабаси билан якунланади.

    2009/10 йилги мавсум охиригача Бент 24 та гол уради, «Тоттенҳэм»нинг янги футболчиси Дефо эса 18 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Даррен Реднаппга айта олмаган гапларини натижалари орқали кўрсатди.

    Марио Балотелли «Ницца»га қарши

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Супер Марио» «Ницца»да мажозий маънода «қайта туғилди». 2016 йилда эркин агент сифатида «Ливерпуль»дан Францияга кўчиб ўтган футболчи 3 йил мобайнида 76 та ўйинда иштирок этиб, 43 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

    2018/19 йилги мавсум олдидан «Ницца» бош мураббийи Лусьен Фавр ўрнини Патрик Виейра эгаллади. Марио Балотелли ҳам жамоадан кетиш истагини билдирди. Аммо «Марсель»га амалга ошиши керак бўлган трансфер барбод бўлди. Футболчининг бундан жаҳли чиқди. Машғулотларга кеч борадиган одат чиқарди, ортиқча вазн йиғди. Бош мураббий Марио билан суҳбатлашиб олди. Балотелли яна таркибга қайтди ва 10 та ўйинда иштирок этиб, бирорта голли вазиятда қатнашмади.

    2018 йил декабрь ойида, захирага олинаётган Марио мураббийга жаҳл қилди. Бу эса охирги нуқта эди. 2019 йилнинг 23 январида футболчи «Марсель» билан шартнома имзолади. Март ойида эса «Ницца»га қарши майдонга тушди. 61-дақиқада гол урган Балотелли голни майдон четига бориб, жамоадоши билан «тош, қоғоз, қайчи» ўйинини ўйнаган ҳолда нишонлади.

    Раҳим Стерлинг «Ливерпуль»га қарши

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2012 йилда Раҳим Стерлинг «Ливерпуль» сафида дебют қилади. Мерсисайдликлар ёш футболчи жамоанинг келажаги эканига шубҳа қилмайди. Лекин Раҳим янги шартнома борасида «Ливерпуль» билан келиша олмайди. Жамоа футболчининг маошини икки баравар ошириб беришни ваъда қилади. Шу орада шайхлар хўжайинлик қиладиган «Манчестер Сити» Стерлинг учун жуда катта маош тўлаш истагини билдиради. 2015 йилда англиялик футболчи «шаҳарликлар» таркибига ўтади.

    Стерлинг Манчестерга кўчиб ўтгандан сўнг берган дастлабки интервьюларидан бирида «Мен болалигимдан АПЛ чемпиони бўлишни орзу қилганман. Шунинг учун ‘Манчестер Ситиъга ўтдим», деб айтиб ўтади. Бу эса «қизиллар» мухлисларини ғазабга келтиради. Мана йиллар мобайнида «Энфилд»да Стерлингга нисбатан ҳуштакбозлик уюштириб келинади. Раҳим эса собиқ жамоасига қарши ўйинлар гол ура олмасди. Аммо 2019 йилга келиб, бу истаги амалга ошди. Англия Суперкубоги доирасида «Манчестер Сити» «Ливерпуль»га қарши баҳс олиб борди. Стерлинг марказий ҳужумчи позициясида ўйинни бошлади ва 12-дақиқада Алиссон дарвозасини ишғол қилди. Дарвозадан жой олган тўпнинг ёнига бориб, унга яна бир марта зарба берган Стерлинг ўйиндан сўнг «Уларга гол урганимдан хурсандман», деб жавоб берди.

    Машмашали кетишидан 5 йил ўтиб, Стерлинг собиқ жамоасидан «қасос олди».

    Дэнни Уэлбек «Манчестер Юнайтед»га қарши

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Дэнни Манчестерга Ганадан кўчиб келган иммигрантлар оиласида туғилган. 2005 йилда «Манчестер Юнайтед» академиясига қабул қилинган. 2006 йилда эса асосий жамоада дебютини ўтказишга муваффақ бўлади. Шундан кейин турли мавсумларда турлича кўрсаткичлар қайд этиб келган ҳужумчи 2014 йилда жамоадан кетишига тўғри келади. «Қизил иблислар»нинг янги мураббийи Луи ван Гал Уэлбекка очиқчасига «Сен асосий таркибга кириш учун етарлича яхши футболчи эмассан», деб айтади. 23 ёшли футболчи учун бу қаттиқ зарба эди.

    Дэнни 2014 йил 1 сентябрь куни «Арсенал» билан шартнома имзолайди. Лондонликлар сафидаги илк мавсумидаёқ Англия Кубоги доирасида «Манчестер Юнайтед» дарвозасини ишғол қилади (2:1). Ғалаба голини урган Уэлбек голни хурсандчилик билан нишонлайди. «Арсенал» 2014/15 йилги мавсумда Англия Кубогини қўлга киритади.

    Серхио Рамос «Севилья»га қарши

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Серхио «Севилья» академияси тарбияланувчиси. 2004/05 йилги мавсумда ҳимоячи асосий жамоада дебютини ўтказади. Мавсум сўнгида эса «чемпионат кашфиёти» дея эътироф этилади. «Севилья»да атиги бир мавсум ўйнаган бўлса-да, Рамос мухлисларнинг ёқимтойига айланади. 19 ёшли футболчига бир нечта жамоа қизиқиш билдира бошлади. «Севилья»нинг собиқ президенти Хосе Мария дел Нидо футболчига 12—15 миллион евро атрофида пул таклиф қилинса, сотишга қарши эмаслигини билдирди. Мадриднинг «Реал» жамоаси Серхио Рамосни қўлга киритиш учун жиддий ҳаракат қила бошлади. Буни кузатиб турган президент футболчининг товон пулини тўлаган жамоага қўйиб юборамиз, деб айтиб ўтади. Серхио Рамоснинг ўша пайтдаги товон пули — 27 миллион евро эди. Дел Нидонинг ушбу хатти-ҳаракатлари Рамосга ёқмайди. 2005 йил 31 август куни у «Реал» билан шартнома имзолади.

    Шундан сўнг Серхио «Севилья» дарвозасини ҳар сафар ишғол қилганда, голни нишонлашни анъанага айлантириб олди. Интервьюларидан бири Рамос: «Бу ерга Ракитич ёки Дани Алвес келганда, мухлислар уларни илиқ кутиб олади. Мен келганда эса ўзим ва оиламни ҳақорат қилишади», деб очиқчасига айтиб ўтган эди. Албатта, Рамоснинг ҳар сафар голни нишонлаши мухлисларга ҳам ёқмайди. Чунки ҳимоячи жамоадан кетаётган вақтда «Севилья» бутун умр юрагида қолишини таъкидлаган. Лекин «Реал» сафида «Севилья» дарвозаси томон йўлланган 7 та тўпини ҳам Рамос нишонлаган. Буни эса мухлислар кечира олмайди.

    Анхель ди Мария «Манчестер Юнайтед»га қарши

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Аргентиналик футболчи 2014 йилда «Реал»дан «Манчестер Юнайтед»га ўтади. Англия жамоаси ди Марияни ўша вақтдаги ўзи учун рекорд нарх: 59,7 миллион еврога харид қилади. Аммо Анхель манкунианликлар сафида муваффақиятсиз ҳаракат қилади. Бош мураббий Луи ван Гал билан келишмовчиликлар ҳам ди Мариянинг Манчестерни тарк этишига сабабчи бўлади.

    2015 йил 6 августда аргентиналик юлдуз «ПСЖ» билан шартнома имзолайди. Ди Мариянинг Париждаги дўстининг айтишича, «Манчестер Юнайтед»нинг ўйини бошланса, у дарҳол телевизорни ўчириб қўйишни сўраган.

    2018/19 йилги мавсум Чемпионлар Лигасининг нимчорак финалида «ПСЖ» «Манчестер Юнайтед» билан тўнаш келади. «Олд Траффорд»даги мухлислар ди Марияга турли буюмлар улоқтиради. Манкунианликлар футболчиси Эшли Янг эса тезликда югуриб кетаётган ди Марияни майдон четига итариб юборади. Бундан ғазабланган Анхель 53-дақиқада бурчак зарбасидан тўп ошириб, Кимпембенинг голига ассистентлик қилади. Голни жамоадошлари билан бирга нишонлаган аргентиналик, трибунадаги мухлисларга номақбул сўзлар билан мурожаат қилади. Орадан 7 дақиқа ўтиб, Килиан Мбаппенинг гол уришига ҳам ёрдамлашади. Анхель ўзига нисбатан ҳурматда бўлмаган жамоага ўзига хос жавоб қайтаради.

    Луис Суарес «Барселона»га қарши

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Луис Суарес 2014 йилда «Барселона»га ўтган. Лионель Месси, Неймар билан биргаликда ажойиб учлик ҳосил қилиб, қўлга киритиш мумкин бўлган барча совринларга эга чиққан. Каталониядаги 6 йили мобайнида уругвайлик ҳужумчи 284 та ўйинда 198 та голга муаллифлик қилган.

    Рональд Куман «Барселона» бош мураббийига айлангач, жамоада жиддий ўзгаришлар қилмоқчи эканлигини айтди. Луис Суарес ҳам нидерландиялик мутахассиснинг режаларига кирмади ва жамоани тарк этишга мажбур бўлди. 2020 йил 24 сентябрда «Атлетико» билан эркин агент сифатида шартнома имзолаган Суарес ўша мавсумнинг ўзида мадридликлар билан Испания чемпионига айланди. 2021/22 йилги мавсумда эса Ла Лиганинг 8-тури доирасида «Атлетико» ўз уйида «Барселона»ни қабул қилди. Учрашувнинг 44-дақиқасида Луис Суарес собиқ жамоасига гол урди. Тўғри, Суарес ушбу голни нишонламади, лекин қўлини телефон шаклига келтириб, «салом йўллади». Суареснинг ўзи бу ишора болаларига қаратилгани, у фарзандлари билан шу тариқа ҳазиллашишини айтиб ўтган бўлса-да, аслида бу Рональд Куманга қаратилганини кўпчилик тушунди. Куман ва Суарес ўртасидаги телефон суҳбатидан кейин Луиснинг каталон клубини тарк этиши аниқ бўлганди. Суарес эса шу тариқа Кумандан «қасос олди».

    19.04.2022, 23:44   Изоҳ (0)   32814
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тайсон Фьюри бўлажак жанги ҳақида: «90 минг томошабин ҳақиқий шоу гувоҳи бўлади»

    19.04.2022, 22:32

    Спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати. Ўзбекистон терма жамоаси биринчи кунги баҳсларда 3 та медалга эга чиқди

    19.04.2022, 21:49

    Ўзбекистон Кубоги. «ОКМК» ўз майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди, «Локомотив» «Хоразм»ни мағлуб этди ва плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

    19.04.2022, 20:35

    «Андижон» Ўзбекистон Кубоги доирасида «Арал Самали»га қарши ўйинга боролмади. Жамоага техник мағлубият ёзилди

    19.04.2022, 18:08

    «Федерация бунга қадар 120 минг евро топарди, энди эса 40 млн». Херард Пике RFEF ва Саудия Арабистони ўртасида воситачилик қилганини тан олди

    19.04.2022, 18:04

    Криштиану Роналду фарзандининг вафоти сабаб «Ливерпуль»га қарши ўйинни ўтказиб юборади

    19.04.2022, 17:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илон Маск Трамп билан зиддиятдан сўнг молия вазири билан муштлашиб кетган — ОАВ

    Дунё | 8 июн, 10:50

    Польшанинг янги президенти Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишига қарши чиқди

    Дунё | 8 июн, 10:20

    “Барселона” хорват футболчисини Ямал учун муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда

    Спорт | 8 июн, 09:49

    Қирғизистон Ўш марказидаги Ленин ҳайкалини олиб ташлади

    Қирғизистон | 8 июн, 09:40

    Словакия бош вазири Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади

    Ўзбекистон | 8 июн, 09:12

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.