Қашқадарё ҳокими Муроджон Азимовга биринчи ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Аввалроқ собиқ ўринбосар Нодир Эркаев вилоятнинг Чироқчи туманига раҳбар этиб тайинлангани хабар қилинганди.
Ҳокимлик ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқовнинг маълумот беришича, айни кунга қадар вилоят Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Қодиров Алишер Абдулаҳатович вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Алишер Қодиров 1975 йил Қарши шаҳрида туғилган бўлиб, Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти ва Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Изоҳ (0)