Ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги мактабларнинг бирида ўқувчи қизларга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этилгани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Пойтахт ИИББ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, 7 апрель куни Миробод туманидаги 158-сонли мактабда 1963 йилда туғилган, шу мактабда психолог лавозимида ишловчи эркак А.Г. вояга етмаган қизларга нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир этгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи А.Г. шаҳар клиник психиатрия шифохонасига жойлаштирилган.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)