• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Темир йўл соҳасида Ўзбекистон—Афғонистон музокаралари якунлари тўғрисида

    Хабар берганимиздек, жорий йилнинг 12—14 апрель кунлари Термиз шаҳрида Афғонистон темир йўллари бошқармаси раиси Бахтулраҳмон Шарафат бошчилигидаги Афғонистон делегацияси билан музокаралар бўлиб ўтди.

    Ўзбекистон томонидан икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ва кўрсатилаётган салмоқли ёрдам учун афғонистонлик меҳмонлар томонидан миннатдорлик билдирилди. Учрашувда шунингдек, ОАВларда Афғонистон Республикаси «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан ҳамкорликни тўхтатишни режалаштираётгани ҳақидаги маълумотларни рад этиб, аксинча Б. Шарафат икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва уни янада кенгайтириш ҳақидаги режаларни алоҳида таъкидлади. Жумладан, Афғонистон мутахассислари «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга қарашли «Сўғдиёна Транс» шўъба корхонасининг фаолияти ва 2011 йилдан «Ҳайратон—Мозори-Шариф» темир йўл линиясининг эксплуатацияси бўйича олиб борилаётган ишлардан тўлиқ мамнунлигини билдирди.

    Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олган ҳолда, 2021 йилнинг иккинчи ярмидаги темир йўл юк айланмасида сезиларли пасайиш кузатилди. 2022 йилнинг биринчи чорагида ҳамкорликда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида юк айланмаси ҳажми ўтган йилги кўрсаткичга етди (1,1 миллион тоннадан ортиқ). Музокаралар чоғида Афғонистон томон «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти билан биргаликда вагонларни тушириш жараёнини тезлаштириш, бу орқали Ҳайратон станциясига кирувчи юклар ҳажмини ошириш, шунингдек, имкониятлардан максимал даражада фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ташкил этишга тайёрлигини таъкидладилар ва шу билан Найбобот ва Мозори-Шариф станцияларини қайта тиклаш жараёнларини жадаллаштиришга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

    Учрашув доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ташкил этилган Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказига ташриф бюришди. Шунингдек, меҳмонлар Термиз локомотив депосидаги афғонистонлик темир йўлчилари ўтаётган амалий машғулотлар ўқув маркази фаолияти билан ҳам танишдилар. Делегация аъзолари ўз юртининг истиқболли кадрлари билан суҳбатлашишди, улар учун яратилган таълим ва турмуш шароитлари билан яқиндан танишишди. Таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, афғонистонлик темир йўл мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун ўзбекистонлик темир йўлчилар билан биргаликда Ҳайратон станцияси қошида дала ўқув марказини ташкил этиш режалаштирилган.

    Афғонистон делегацияси темир йўл инфратузилмасини, айниқса, ушбу соҳадаги лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлигини алоҳида таъкидлади, чунки Афғонистон бугунги кунда ҳамкорликни ривожлантириш йўналишларидан бири — Марказий Осиёни Жанубий Осиё ўртасидаги интеграциялашув лойиҳаларида ҳам иштирок этишдан манфаатли эканлигини қайд этдилар. Шу муносабат билан «Мозори-Шариф—Қобул—Пешовар темир йўлининг қурилиши» лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш масаласи ҳам музокараларда алоҳида эътиборда бўлди. Хусусан, янги темир йўл линиясини қуриш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосларини тайёрлашни тезлаштиришга ёрдам берадиган йўналиш бўйлаб, дала экспедициясини ташкил этиш лозим эканлиги муҳокама қилинди.

    Бугунги даврда, айниқса, интернетда турли хил сохта маълумотлар авж олган пайтда журналистлар ва ОАВ вакилларига алоҳида мурожаат этмоқчимиз. Турли геосиёсатга оид мавзуларни ёритиш масалаларига жиддий ёндашишингизни, қатор норасмий ҳаволалар ва репостлардан эҳтиёткорлик билан фойдаланишингизни, энг муҳими, маълумотларни текшириш ва қайта текширишингизни сўраймиз.

    Маълумот шериклик ҳуқуқи асосида тайёрланди.

    18.04.2022, 18:00   Изоҳ (0)   39819
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    InfinBANK: яратилиш тарихи, банкнинг ўз процессинги ва келажакдаги режалар

    18.04.2022, 15:00

    Тошкент—Жидда—Тошкент туристик Умра сафарлари

    18.04.2022, 12:42

    Manzara турар жой мажмуасининг 7-уйдаги хонадонлар сотуви бошланди

    18.04.2022, 09:00

    Масофавий идентификация — банк хизматларини олишнинг замонавий усули

    16.04.2022, 15:00

    Kia K5 ва Sorento автомобилларининг Special барча комплектацияларига 30 апрелгача фоизсиз муддатли тўлов

    16.04.2022, 12:00

    Ипотека — бу квартира сотиб олишнинг қулай усули ва энди ундан фойдаланиш вақти келди

    16.04.2022, 09:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбек муҳожирлари Болтиқбўйи давлатларидан пул юборишни кескин коъпайтирди

    Ўзбекистон | 25 август, 20:20

    Сурия президенти аш-Шараъа БМТда нутқ сўзлайди

    Дунё | 25 август, 20:05

    Трамп АBC ва NBC телеканалларининг эфир лицензияларини бекор қилишни қўллаб-қувватлашини билдирди

    Дунё | 25 август, 19:50

    Сурия ва Исроил ўртасидаги хавфсизлик тўғрисидаги келишувнинг янги тафсилотлари ошкор қилинди

    Дунё | 25 август, 19:37

    Украина ва АҚШ вакиллари Россия томони билан бўлажак тинчлик музокараларидан олдин учрашмоқчи 

    Дунё | 25 август, 19:25

    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 

    Реклама | 25 август, 18:00

    Ўзбекистонда “Миллий футбол электрон платформаси” яратилади

    Ўзбекистон | 25 август, 19:05

    Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Самарқандга келди. Шавкат Мирзиёев меҳмонни кутиб олди

    Ўзбекистон | 25 август, 18:56

    Ангела Меркель Германиянинг мигрантларни интеграция қилишда муваффақиятига ишонади

    Дунё | 25 август, 18:55

    “Толибон” эркакни отиб ўлдириб, гавжум жойда осиб қўйди

    Афгонистон | 25 август, 18:40

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    Марказий Осиё | 25 август, 18:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.