«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ шу вақтга қадар учратган энг кучли дарвозабонлар ҳақида фикр билдирди.
Биттасини танлай олмайман, шунинг учун тўрт дарвозабон номини айтаман. Касильяс, Буффон, Алиссон ва Нойер. Яна кўплаб ажойиб посбонлар бор, бунга ишонаман, лекин айни дамда уларни ёдга оломадим.Муҳаммад Салоҳ 2021/22 йилги мавсум АПЛда 29 та ўйинда иштирок этиб, 20 та гол ва 11 та голли узатмага муаллифлик қилган.Энг кучлисини ажратиб олиш қийин. Италияда Буффонга қарши ўйнаганимда, у жуда қойилмақом эди. Унга қарши ўйнаганингда ақл бовар қилмас ҳисларни туясан. Жижи футболда эришиш мумкин бўлган барча нарсани қўлга киритган, унинг фаолияти ҳавас қиларли даражада.
Муҳаммад Салоҳ, «Ливерпуль» футболчиси
Изоҳ (0)