• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Психологик тренинглардан ҳам кўпроқ фойда берувчи 8 ажойиб фильм

    Турли хил ҳаётий вазиятларга бошқача нигоҳ билан қарашни хоҳлайсизми? У ҳолда қулайроқ жойлашинг ва попкорндан кўпроқ ғамлаб олинг.

    «Бошдан оёқ соҳибжамол»

    Фото: Фильмдан кадр

    Фото: Фильмдан кадр

    АҚШ, Хитой, 2018 йил

    Жанр: мелодрама, комедия

    Режиссёр: Эбби Кон, Марк Силверштейн

    Ролларда: Эми Шумер, Мишел Уильямс, Том Хоппер

    Нозик қоматни орзу қиладиган ёқимтой, дўмбоққина қизнинг ҳаёти бир зумда остин-устун бўлиб кетади. Озишни хоҳловчи бесўнақай қаҳрамон тасодифан велотренажёрдан йиқилиб, бошини қаттиқ уриб олади. Ҳушига келган қиз бирданига идеал қоматга эга ҳақиқий соҳибжамол эканлигини тушунади. Ўзининг чидаб бўлмас даражада гўзаллигига ишонч ҳосил қилган бош қаҳрамон ҳаётини тубдан ўзгартира бошлайди. Бироқ бошқаларнинг назарида у ҳали ҳамон ўша — семиз қиз. Аммо унинг ўз гўзаллигига бўлган ишончи одамларни жалб қила бошлайди ва қаҳрамонимиз тез орада ўзини диққат марказида кўради.

    «Харид васвасаси»

    Фото: Фильмдан кадр

    Фото: Фильмдан кадр

    АҚШ, 2009 йил

    Жанр: мелодрама, комедия

    Режиссёр: П.Ж.Хоган

    Ролларда: Айла Фишер, Хью Денси, Кристен Риттер, Жоан Кюсак

    Бош қаҳрамон — сўнгги урфда кийинишга муккасидан кетган ўта замонавий қиз. Унинг дўконга ҳар бир ташрифи яна бирор нарса сотиб олиш ва бунинг ортидан оч қолмаслик истаги ўртасидаги ҳақиқий курашдир. Молиявий аҳволини назорат қила олмаслигига қарамай, қизнинг ўзи молия бўлимида журналист бўлиб ишлайди ва одамларга пулларини тежамкорлик билан бошқариш бўйича маслаҳатлар беради.

    «Имконсизлик»

    Фото: Фильмдан кадр

    Фото: Фильмдан кадр

    Испания, Таиланд, АҚШ, 2012 йил

    Жанр: драма

    Режиссёр: Хуан Антонио Баёна

    Асосий ролларда: Наоми Уотц, Юен Макгрегор, Том Холланд

    Драматик картина Таиландда 2004 йилдаги цунами пайтида содир бўлган воқеалар ҳақида ҳикоя қилади. Бедарак йўқолганларни ҳисобга олмаганда, цунами 200 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди. Дам олиш масканига келган беш кишилик оилани ҳам табиий офат четлаб ўтмади. Уларнинг ҳар бири бир-биридан узилиб қолган ҳолда тезроқ учрашишдан умидини йўқотмайди.

    «Темпл Грандин»

    Фото: Фильмдан кадр

    Фото: Фильмдан кадр

    АҚШ, 2010 йил

    Жанр: драма, биография

    Режиссёр: Мик Жексон

    Ролларда: Клер Дейнс, Жулиа Ормонд, Дэвид Стретейрн, Кетрин ЎХара

    Биографик фильм ўзининг феъл-атвори ва қатъияти туфайли жаҳон тарихига кирган Темпл Грандин исмли аутизм касаллигига чалинган аёлнинг ажойиб тарихини ҳикоя қилади. Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги етакчи олимлардан бирига айланган Темпл ҳар қандай одам, унинг касаллик ташхиси ва чекловларидан қатъи назар, улкан муваффақиятларга қодир эканлигини исботлай олади.

    «1+1»

    Фото: Фильмдан кадр

    Фото: Фильмдан кадр

    Франция, 2011 йил

    Жанр: драма, комедия, биография

    Режиссёр: Оливиэр Накаче, Эрик Толедано

    Бош ролларда: Француа Клюзе, Омар Си, Анн Ле Ни

    Таъсирли фильм характер жиҳатидан қарама-қарши бўлиб кўринувчи икки кишининг ҳақиқий дўстлиги ҳақида ҳикоя қилади. Бой ва аристократ Филипп умрининг қолган кунларини ногиронлар аравачасида ўтказишга мажбур бўлади. У ўз ҳаётини осонлаштириш учун ёрдамчи ёллайди — бу иш собиқ маҳбус Дрисс учун умуман мос эмасди. Иккисини ҳам ҳайратда қолдиргани шуки, айнан Дрисс Филиппнинг ҳаётга ижобий қарашини тиклай олади ва унга саргузашт руҳини киритади.

    «Бахт ортидан қувиб»

    Фото: Фильмдан кадр

    Фото: Фильмдан кадр

    АҚШ, 2006 йил

    Жанр: драма, биография

    Режиссёр: Габриэле Муччино

    Бош ролларда: Уилл Смит, Жейден Смит, Тандив Нютон

    Драма беш ёшли ўғлини тарбиялаётган ёлғиз ота ҳақида. Маошдан маошгача зўрға кун кўрадиган бош қаҳрамон молиявий қийинчиликларга дош бериши лозим. Бир сафар квартира ижарасини тўлай олмаган қаҳрамонлар уйдан ҳайдаб юборилади. Энди ота фарзандининг келажагини таъминлаш учун қийин йўлни босиб ўтиши керак.

    «Пининг ҳаёти»

    Фото: Фильмдан кадр

    Фото: Фильмдан кадр

    АҚШ, Тайван, Буюк Британия, 2012 йил

    Жанр: Фантастика, Драма, Саргузашт

    Режиссёр: Энг Ли

    Ролларда: Сураж Шарма, Ирфон Хон, Аюш Тандон

    Рангли ва жонли фильм ҳинд ҳайвонот боғи директорининг ўғли Пи ҳақида ҳикоя қилади. Қаҳрамоннинг оиласи кўчишга мажбур бўлади ва янги уйга кетаётиб, кемада ҳалокатга учрайди. Пи ҳушига келгач, омон қолганини тушунади ва қайиқда сузиб юради. Бироқ унинг қайиқдаги қўшнилари йўлбарс, гиена, зебра ва орангутан эди. Энди бола ёввойи ҳайвонлар орасида омон қолиши керак.

    «Одамлардан йироқда»

    Фото: Фильмдан кадр

    Фото: Фильмдан кадр

    АҚШ, 2000 йил

    Жанр: драма, романтика, саргузашт

    Режиссёр: Роберт Земекис

    Ролларда: Том Хенкс, Хелен Хант, Крис Нот, Ник Сирси

    Оддий бир меҳнаткаш кишининг ҳаёти одатдагидек давом этаётганди: тез орада севгилиси билан турмуш қуради, иш ва доимий маиший муаммолар. Қаҳрамоннинг навбатдаги хизмат сафари унинг ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборади: самолёт тўсатдан қулаб тушади ва биргина бош қаҳрамон омон қолишга муваффақ бўлади. Ўзини кимсасиз оролда кўрган қаҳрамон бир неча йил давомида ҳар куни омон қолиш учун курашиши керак бўлади.

    Мавзуга доир: 

    • «CODA: кар ота-онанинг фарзанди» — «Оскар» энг яхши деб топган фильм нима ҳақида?
    • Кинолокация: машҳур фильм ва сериаллар суратга олинган жойларни топган кино ишқибозлари
    • «Дайди тўтининг қайтиши»дан «Винни Пух»гача: Совет мультфильмларининг сиз эътибор бермаган яширин маънолари
    • Турли вазиятлар сабаб ака-ука ёки опа-сингиллар битта ролни ўйнаган фильмлар (фото)

    09.04.2022, 12:55   Изоҳ (0)   29897
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кинолокация: машҳур фильм ва сериаллар суратга олинган жойларни топган кино ишқибозлари

    07.04.2022, 12:41

    «Дайди тўтининг қайтиши»дан «Винни Пух»гача: Совет мультфильмларининг сиз эътибор бермаган яширин маънолари

    06.04.2022, 14:15

    Турли вазиятлар сабаб ака-ука ёки опа-сингиллар битта ролни ўйнаган фильмлар (фото)

    06.04.2022, 11:33

    Серқирра Жим Керри: Актёрнинг 8 та энг яхши фантастик образи фото)

    05.04.2022, 14:42

    Турк актрисаси Неслиҳан Атагул 9 йилдан кейин турмуш ўртоғи Кадир Доғулу билан битта сериалда суратга тушмоқда

    04.04.2022, 16:55

    Кинодаги карьерасини ўзгартириб юбориши мумкин бўлган роллардан воз кечган актёр ва актрисалар (фото)

    02.04.2022, 18:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.