Ўзбекистонда ҳайдовчилар ва ҳайдовчиликка номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинади. Бу президент фармони билан белгиланган.
Ҳозир бу текширув фақат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг давлат даволаш-профилактика муассасалари қошида ташкил этиладиган тиббий ҳайдовчилик комиссиялари томонидан амалга оширилади.
Эндиликда мазкур кўрикни хусусий тиббиёт клиникалар томонидан ҳам ўтказилишига рухсат берилади. Бунинг учун клиникалар махсус лицензия олишлари керак бўлади.
Фармон билан бу ўзгартиришлар киритиш муддати белгиланган — 2022 йилнинг сентябригача Масъуллар — Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги.
Аввалроқ «Биринчи резинотехника заводи» эксклюзив ҳуқуқлардан маҳрум қилиниши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)