«Альфа Банк Қозоғистон» санкциялар туфайли янги эгасини қидира бошлади. Бу ҳақда банк бошқарувчи директори Андрей Тимченко маълум қилди.
АҚШ 6 апрель куни Россиянинг «Сбербанк», «Альфа Банк» ва уларнинг шўъба бўлимларига қарши блокловчи санкциялар жорий қилди. Улар туфайли Қозоғистон банки доллар ва еврода операцияларни амалга ошира олмайди, мижозлар бошқа банкларнинг терминалларида карталардан фойдалана олмайди.
Шу боис банк ҳозир 100 миллиард тенге (тахминан 220 миллион доллар)лик кредит портфелини сотиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Тимченко келишув яқин бир неча ҳафта ичида якунланишини тахмин қилмоқда.
«Альфа Банк»нинг Ўзбекистон бўйича режалари бор эди
2021 йил охирида «Альфа Банк»нинг Ўзбекистон бозорида режалари борлиги ҳақида маълум бўлди. Компания вакиллари Тошкентга бир неча бор ташриф буюриб, Ўзбекистонда муваффақиятли рақамли бизнесни қуриш учун барча имкониятлар мавжуд, деган қарорга келишган эди.
Изоҳ (0)