Алексей Хен Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари — Рақамли ривожланиш департаменти раҳбари лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда пояхт ҳокимлиги матбуот хизмати.
Бунга қадар ушбу лавозимда 2020 йилнинг июлидан буён Сардор Абдуллаев ишлаб келган.
Алексей Хен 1983 йилда Хоразм вилоятида туғилган. 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирги ТДЮ) тамомлаган. Тайинловга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги «Рақамли ривожланиш департаменти» масъулияти чекланган жамияти директорининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг мартида Абдулазиз Исроилов Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди, 2021 йилнинг апрелида Фахриддин Давруков ҳокимнинг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари — шаҳар Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланганди.
Изоҳ (0)