Шуҳратхўжа Ҳошимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан қурилиш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, унинг ўрнига Шукрулло Жаҳонгиров вазир ўринбосари лавозимига тайинланган. Бунгача у лойиҳа ва қурилиш компанияларида фаолият юритган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда у Mimar Group МЧЖ бош архитектори, Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутахассиси сифатида қайд этилган.
Аввалроқ Таълим инспекциясининг Сурхондарё вилояти бўлимига янги раҳбар тайинлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинлангани, Ўрта Чирчиқ туманига янги ҳоким тасдиқлангани ҳақида хабар берилган.
Изоҳ (0)