• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бош вазир ўринбосари топшириғи билан наманганлик фермерлар бошқа кластер билан ишлашга мажбурланаётгани айтилди. Ҳоким эса «фермер хоҳлаган кластери билан ишлайди» демоқда

    Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев томонидан имзоланган баённомага кўра Наманган вилоятининг Норин туманидаги 140 та фермер хўжалиги уч йилдан буён бинойидек ишлаб келаётган «Узтех Учкурган» пахта-тўқимачилик кластеридан воз кечиб, «Ифтихор кийим саноат» кластери билан ишини давом эттириши керак. Уларга қўйилган талаб шу. Фермерлар эса бундан норози. «Дарё» мухбири Умиджон Мамарасулов Наманган вилоятининг Норин туманида бўлиб, мазкур ҳолат юзасидан журналистик суриштирув ўтказди.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Маълум бўлишича, 2022 йилнинг 17 март куни пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссиясининг кластерлар фаолиятини самарали ташкил этиш, пахта ҳосилдорлигини ошириш ва янги иш ўринлари яратиш масалаларига бағишланган ёпиқ йиғилиши ўтказилган. Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳасини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Ғаниев олиб борган йиғилишнинг ёпиқ баённомасига асосан ер участкалари тасдиқланиб, ажратилган ва фермер хўжаликлари фьючерс шартномаларини тузишлари шарт бўлган кластерларга бириктирилган.

    Фермерлар.

    Фермерлар.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Фермерларнинг таъкидлашича, мутасаддилар уларнинг эътирозини эътиборга олмаяпти. Ҳолбуки, президентнинг 2021 йил ноябрь ойидаги 14-сонли фармонининг 3-бандига асосан, фермерлар кластерлар билан ихтиёрий равишда фьючерс шартномаси тузишга ҳақли. Бундан ташқари, айнан ушбу фармонда пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этиш республика комиссияси хулосасига асосан Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан амалга оширилиши белгилаб қўйилган.

    Лайло Холмирзаева.

    Лайло Холмирзаева.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Тумандаги «Эралиева Кимсаной» фермер хўжалиги раҳбари Лайло Холмирзаеванинг айтишича, норинлик фермерларнинг аксарияти ишлаб келаётган кластери билан шартномани бекор қилишни истамаяпти.

    «‘Пахтасаноат’ даврида бугунгидек даромад олмаганмиз. Аслида фермер бўлишдан мақсад нима? Мақсад битта — фойда олиш. Мана масалан, олдинлари контрактация шартномалари бўларди. Режа қўйилиб, шунчани бажарасан, дейиларди. Ҳозир эса ўзимиз хоҳлаб, бу йил неча тонна пахта бермоқчи бўлсак, шуни ёзиб, шартнома тузамиз. 2019 йилдан Норин туманидаги фермерлар ‘Узтех Учкурган’кластерига топширадиган бўлдик. Булар билан уч йилдан бери ҳамкорликда ишлаб келяпмиз. 20 йиллик тажрибамга таяниб айтишим мумкинки, аввал бундай таъминот бўлмаган. Биринчидан, минерал ўғит масаласида умуман қийналмаяпмиз, иккинчидан ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ҳам вақтида етказиб берилади. Авваллари топширилган пахта ҳисоб-китоб қилиниб, 90 фоиз пул маблағи декабрь ойи охирида, 10 фоизи эса январь ойида бериларди. Энди эса ноябрь ойида 100 фоиз тўловлар амалга оширилмоқда. Солиқлардан қарзимиз йўқ. Сен фалон жойга пахта сотасан, деган буйруқбозликка чек қўйилди. Бугун фермер хўжаликлари хоҳлаган кластери билан шартнома тузиб, ўзи етиштирган маҳсулотини хоҳлаганича сотиши мумкин. Мен ва туманимиздаги бошқа фермерлар кластер билан шартномани бекор қилмоқчи эмасмиз. Бунга ҳожат ҳам йўқ. Айниқса, экин экиш даврида», — дейди Лайло Холмирзаева.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган «Арслонов» фермер хўжалиги раҳбари Дилшодбек Турғунбоевнинг айтишича, унга берилган ерда 2017—2018 йилларда ҳосилдорлик 15-20 центнердан ошмаган. Шу сабабли давлат буюртмасини ўз вақтида бажармаган. Кластер билан ҳамкорликда ишлаш давомида эса сезиларли даражада даромад топа бошлаган.

    Дилшодбек Турғунбоев.

    Дилшодбек Турғунбоев.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    «Ҳар қандай киши аввало молиявий томонларини ўйлаб иш қилади. Ўтган йилнинг ноябрь ойида кластер вакиллари уларга топширган пахтамиз пулини тўлаб берди. 200—250 миллион сўм пулни бизга керак пайтда беришди. Шунинг орқасидан нимадир қилиб олдик. Шу сабабли буларга йилдан йилга ишончимиз ортиб бормоқда. Кластер билан бу йил учун шартнома қилиб бўлганмиз. Бекор қилиш учун ҳуқуқий асос-ку майли, виждонимиз ҳам йўл қўймайди. Чунки ҳамма шароитни қилиб беришяпти. Янги кластер бўйича эса бирор нарса деёлмаймиз. Деҳқончилик эса кутиб турмайди», — дейди Дилшодбек Турғунбоев.

    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Тумандаги «Фозилжон қизи Зулхумор» фермер хўжалиги раҳбари Зоҳиджон Адиловнинг таъкидлашича, ҳокимликлар фермерларга танловни ўзига қўйиб бериши керак.

    «2019 йилда ‘Узтех Учкурган’ корхонаси билан шартнома тузганмиз. Шартнома тузишдан аввал корхонадаги иш жараёнлари билан тўлиқ танишиб чиққанмиз ва ушбу корхона билан ишлашга кўзимиз етгач шартномани имзолаганмиз. Энди эса янги кластер келди, ўша билан шартнома қилишимиз кераклигини айтишди. Фермер қайси кластер билан ишлашини ўзи танлаши керак. Бизнинг ҳудудда 12 та фермер бор. Бизга ташқаридан таъминотнинг ўзи керак эмас, улар шундоқ ҳам ўз ишларини бемалол ташкил қила олади. Туманимизда нечта кластер фаолият юритса, қарши эмасмиз. Фақат бизга танловни ўзимизга қолдириб беришсин», — дейди Зоҳиджон Адилов.

    Зоҳиджон Адилов.

    Зоҳиджон Адилов.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    «Узтех Учкурган» кластери раҳбари Муроджон Муллажоновнинг айтишича, кластер Норин туманидаги фермерлар билан фьючерс шартномаси асосида уч йилдан буён ишлаб келмоқда. 2022 йил учун ҳам шартномалар имзоланиб, олти ойдан буён молиялаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Унинг таъкидлашича, 2022 йил бошидан буён фермерларга 30 миллиард сўмдан ошиқ пул маблағлари ажратилган.

    «Стратегик мақсадимиз — давлат сиёсатидан келиб чиқиб фермерни бой қилиш. Олдимизга фермерга ёрдам бериш, янги технологиялар киритиш, фермер сотиб олиш имконияти бўлмаган қимматбаҳо техникаларни олиш каби вазифалар белгиланган. Бу йил 30 та пахта терувчи комбайн олдик. Бу эса ўз натижасини беряпти. Тўрт йил олдин 25 центнер пахта олинадиган туманларимиздан бугунга келиб ўртача 35 центнер пахта олиняпти. Айрим ҳудудларда бу кўрсаткич 37,4 центнергача кўтарилган. Бу йил фермерларимизнинг ҳар бир гектар ердан олган даромади ўртача 8,5 миллион сўмни ташкил қилади. Тўрт йил олдин бу рақамлар 1—2 миллион атрофида эди. Тўғри, ўша пайтда ҳам ўз ишини яхши биладиган мутахассислар бўлган, аммо қишлоқ хўжалиги таъминоти яхши бўлмагани учун бу даражага чиқилмаган», — дейди Муроджон Мансуров.

    Муроджон Мансуров «Дарё» мухбири билан суҳбатда.

    Муроджон Мансуров «Дарё» мухбири билан суҳбатда.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    Мансуровнинг айтишича, кластер рақобатга қарши эмас, аксинча бундай тартибда ишлашга доим тайёр. Унинг ўзи туман ҳокимлигига янги кластер ишини қачондан бошлаши ва «Узтех Учкурган» қандай ишларни амалга ошириши кераклиги бўйича хат ҳам чиқарган. Ҳозирча жавоб берилмаган.

    Норин тумани ҳокими Жўрабек Нурматовни топиш бироз қийин бўлди. Икки кунлик ҳаракатдан сўнг йиғилишлардан бўшамаган ҳоким топилди.

    Ҳокимнинг айтишича, Норин туманига бош вазир ўринбосари тасдиқлаган ҳужжатга, Президент администрациясидан келган хатга асосан янги кластерга бириктирилган. Белгиланган нормативлар бўйича 17 та кластер ўртасида танлов ўтказилганда «Ифтихор кийим-саноат» МЧЖ ғолиб деб топилган. Бунга сабаб Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан кластерлар баҳоланганда «Узтех Учкурган» кластерининг кўрсаткичлари пастроқ бўлгани учун Норин тумани бошқа кластерга олиб берилган.

    Жўрабек Нурматов.

    Жўрабек Нурматов.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    «Фермерларимиз бошида бироз саросимага тушишди. Сабаби чигит экиш мавсуми бошланди. Айни пайтда улар агротехник тадбирлар долзарб бўлгани учун таъминотида узилишлар бўлиб қолишидан хавотирланмоқда. Лекин бундай хавотирга ўрин йўқ эканлигини тушунтирдик. Ҳар бир фермер хўжалигидан бир нечта вакиллар ‘Ифтихор кийим саноат’ корхонасига ташриф буюриб, МЧЖ фаолияти, ишлаб чиқараётган маҳсулотлари, бугунги кундаги молиявий аҳволи билан танишиб, таъминотдан муаммо бўлмаслигига ишонч ҳосил қилиб қайтди. Мисол учун, бугуннинг ўзида корхонада минерал ўғит ва ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари учун 10 миллиард сўм маблағ ажратилди. Биз ҳозир тузилаётган шартномаларни охирига етказамиз ва ишонамизки, таъминот масаласида ҳеч қандай муаммо қолдирмаймиз. Ҳозирги чигит экиш жараёнларида уруғлик чигит ва ёнилғи бўйича ҳеч қандай муаммо йўқ.

    ‘Узтех Учкурганъга келадиган бўлсак, шу пайтгача фермерлар ва мазкур кластер ўртасида айтишга арзигулик муаммолар бўлмаган. Майда масалалар бўлган бўлиши мумкиндир, лекин ҳаммаси кластер томонидан вақтида бартараф этилган. Ҳамма фермерлар ‘Ифтихор кийим саноат’ билан шартнома тузишга рози бўлди. Агар ‘Узтех Учкурган’ билан ишламоқчи бўлганлар бўлса, бу масала ҳам кўриб чиқилади. Фермерларни янги кластер билан шартнома тузишга ҳеч ким мажбур қилмади. Уларга тушунтирилди холос. Эътироз билдирганлар ҳам ўзлари корхона фаолияти билан танишиб қайтгач, шартнома тузишга рози бўлди. Яна бир нарса — фермерлар орасидаги гапни, яъни янги кластер раҳбарининг вилоят ҳокимига қариндошлиги (айни пайтда Наманган вилоятида Шавкат Абдураззақов раҳбарлик қилиб келади) учун бу ҳолатлар бўляпти, деган шубҳасини оқламайман. Чунки бу қариндошлик билан ҳал қилинадиган масала эмас. Бу ерда 170 минг аҳоли, 140 та фермер хўжалиги бор ахир. Ҳеч ким бу масалада таваккал қилмайди. Зарур меъёрлар бўйича хат-ҳужжатлар ўрганилади», — дейди туман ҳокими Жўрабек Нурматов.

    Тумандаги «Шамсиддинов» массиви раҳбари Аҳмаджон Охуновнинг айтишича, янги кластер фаолияти унга маъқул келган.

    «Мен СССРнинг одамиман. Тушунчам шуки, агарда Президент администрациясидан тасдиқланиб ўтиб, қарор чиққан бўлса, ҳукуматни топшириғи билан бу корхона ўша ердаги синовлардан ўтган. Ўтгандан кейин ишонч билдирилиб, буларга рухсат берилган. Ёки нотўғрими? Шунинг учун нафақат ўзим, балки мана шу ҳудуддан уч киши, олтита ҳудуддан учтадан одам бориб кўрдик. Менимча салоҳиятли, ишонса бўладиган кластер экан. Бугун борганларнинг ҳам барчасига маъқул келди. Кеча борганларга ҳам маъқул келган экан. Аслида униси ҳам, буниси ҳам биз етказган маҳсулотимизга пул тўлайди», — дейди Аҳмаджон Охунов.

    «Норин Бахтиёр даласи» фермер хўжалиги раҳбари Ҳусанбой Қўчқоровнинг маълум қилишича, янги кластер билан шартнома тузишни вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари тавсия қилган. Ҳоким ўринбосари йиғилишда таҳлил ўтказиб, пахта ҳосилдорлиги аввалги йилларга нисбатан тушиб кетганлигини, 2021 йилда пахта ҳосилдорлиги камайиб, режа 1300 тоннага бажарилмаганлигини билдирган.

    Ҳусанбой Қўчқаров.

    Ҳусанбой Қўчқаров.
    Фото: «Дарё» / Фазлиддин Муқаддасов

    «2019 йилда ‘Узтех Учкурган’ кластери билан шартнома қилиб, шундан бери ишлаб келяпмиз. Энди бу йил 2022 йилда ‘Ифтихор кийим саноат’ корхонаси кластер бўляпти. Буларнинг Вазирлар Маҳкамасидан қарорлари чиққан экан, раҳбарлар келиб тушунтиришди. ‘Ифтихоръга ўтишни фермерлар учун ўтказилган йиғилишда вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосари тавсия қилди. Айтишларича, Вазирлар Маҳкамасида кластерлар ўртасида рақобат бўлгани учун кластерларнинг уч йиллик фаолиятини кўриб чиқишибди. Шунга кўра Норин туманини янги кластерга беришга қарор қилишибди. Сабаби 2019, 2020 йилларга нисбатан 2021 йилда пахта ҳосилдорлиги камайган экан. Ўтган йилда Норин тумани 1300 тоннага бажармади дейишди. Катталарнинг топшириғи экан, Норин туманини бошқа ‘Ифтихор кийим саноат’ кластерига ўтасизлар, деди. Хўп, деб мана ўтдик. Шундай бўлса ҳам янги кластернинг иқтисодий ҳолати, ишлаб чиқариши ва бошқа нарсалари билан танишиб келдик. Иқтисодий ҳолати яхши экан. Ҳеч қанақа фермерлар билан таъминотда узилишлар бўлмайди, ўғит, ёнилғи, ишчиларнинг ойлик маошларини вақтида етказиб берамиз, деб ваъда беришди», — дейди Ҳусанбой Қўчқоров.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    12.04.2022, 22:40   Изоҳ (0)   38889
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Деҳқонободда ов қуролини 2 млн сўмга сотишга уринган фуқаро қўлга олинди

    12.04.2022, 22:27

    Тошкентда итни ўлдириб, ваннага осиб қўйган эркак 2,5 млн сўм жаримага тортилди

    12.04.2022, 22:24

    Тошкентда трамвайни тиклаш бўйича техник иқтисодий асосларни ўрганиш комиссияси тузилган

    12.04.2022, 21:57

    Ўзбекистонда янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди

    12.04.2022, 21:47

    Ўзбекистон Солиқ кодексига фойда солиғидан озод қилиш бўйича ўзгартиришлар киритилмоқда

    12.04.2022, 21:44

    Март ойида маҳаллий автомобиллар олди-сотдиси бўйича охирги 14 ой ичида рекорд қайд этилди

    12.04.2022, 21:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.