• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Йўллар ёмонлигидан президент бу ерга 45 дақиқада чиқиб келганди» — Намангандаги Шавкат Мирзиёев ҳолатини танқид қилган маҳалладан репортаж

    Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йил 19 февраль куни Наманган вилоятига ташрифи чоғида Наманган шаҳрининг «Бунёдкор» маҳалласида бўлиб, ҳудудда шароит оғирлиги ортидан шаҳар ҳокими ва прокурорига танбеҳ берганди. Давлат раҳбари ташрифидан кейин вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ўша маҳаллада яшашини айтган ва ҳудудда контейнерли уй қурдирганди. Орадан 2 ой ўтиб, 24 апрелда Наманган шаҳри таркибида Янги Наманган тумани ташкил этилган ва «Бунёдкор» маҳалласи мазкур туман ҳудудига қўшилганди. «Дарё» мухбири президент ташрифидан бир йил ўтиб маҳаллада нималар ўзгаргани ҳақида Янги Наманган тумани ҳокими Жобир Абдуллаев билан суҳбатлашди.

    «Бунёдкор» энг қолоқ маҳалла эди

    Давлат раҳбари 2021 йил февралда вилоятга ташрифлари чоғида «Бунёдкор» маҳалласига келганди. У пайтда кўчалардаги деворлар тушиб кетган, нураб ётган биноларга қараб бўлмасди. Йўллар ёмонлигидан президент бу ерга 45 дақиқада чиқиб келганди. Маҳаллага бирор одамнинг келгиси ҳам келмасди. Давлат раҳбари ҳудуд ҳолатини кўриб, танқидий фикрларини билдирганлар. Президент кетганидан 4–5 кун ўтиб, вилоят ҳокими «Бунёдкор»га яшаш учун кўчиб келди. Вилоят раҳбарига контейнердан уй ясалди. Вилоят ҳокими ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари ўзининг уйида қолади. Душанбадан жумагача шу кабинали (контейнер) уйда яшайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Президент ташрифларидан 2 ой ўтиб Янги Наманган тумани ташкил этилди. Унинг ерлари бошқа туманлардан қўшилган жойлар ҳиссасига тўғри келади, яъни асосан, эски Наманган туманидан қўшилган ерлар. Тумандаги энг қолоқ аҳоли шу ерда бўлган. Энг катта муаммо ичимлик сув йўқлиги эди. Яна аҳолини қийнаб келган масалалар йўл оғир аҳволда экани, ишсизлик, боғча, мактаблар йўқлигида бўлганди. «Бунёдкор» аҳолиси 12 минг нафар бўлса, боғча деган сўзни билмаган. Президент ташрифидан кейин вилоят ҳокими ҳудудда биринчи ўринда боғчани ишга тушириб берди. Ҳозирда бунақа замонавий боғча Наманган шаҳрида ҳам йўқ.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Сув учун 200 миллиард сўм

    Маҳаллага 200 миллиард сўм эвазига ичимлик сув қувури тортиб келинди. Президентимиз келган жойларга узумлар экилди, тажриба «участка»лари қилинди. Очиғи, бу ерлардан фойдаланилмасди. Одамлар умидини узганди. Чунки сув бўлмаган. Ҳамма тезроқ пул топиб, шаҳарга кўчиб кетишга интилган. Ҳозир сув келди, кўчалардаги симёғочлар янгиланди. Асфальт қилинди. Тўғриси, бундай ўзгаришлар одамларнинг тушига ҳам кирмаган. Ерлар тупроқ эди, юриб бўлмасди. Ҳозир «брусчатка» қилинди. Республикада йўқ мономарказ қурилди. IT-мактаб очилди. Республикада бундай жой бошқа бирорта маҳаллада учрамайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Контейнер-уйда кунига 300 нафаргача фуқаро қабул қилинарди

    Вилоят ҳокими бу ерга кўчиб келгач, ҳудудга масъуллар билан ҳар куни эрталаб соат 07:00 да шу уй олдида йиғилардик. Вилоят ҳокими ҳам чиқардилар. Қарасак, кўчада 300 нафаргача фуқаро кутиб турган бўларди. Косонсойдан дейсизми, Чуст, Поп, Учқўрғонданми, мурожаатлар жуда кўп бўларди. Одамлар нима муаммоси бўлса, ҳар куни эрталаб келарди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Вилоят ҳокими мурожаатларни тинглаб, соат 11 гача ҳам ишга кета олмас эди. Одам кўп, мурожаатлар кўп, қиш куни совуқ бўлишига қарамай ҳаммани эшитишга ҳаракат қилганмиз. Ҳар куни тик туриб, фуқароларни қабул қилардик. Вилоят ҳокими бутун вилоят аҳолисини шу ерда қабул қилдилар. Айтиш керакки, 2 ой шу тарзда ишладик. 3 ой ўтгунча ҳам одамлар кети узилмади. Охири кунлик мурожаатлар сони 5–10 тагача камайди. Одамлар деярли келмай қўйди. Ҳозирда вилоят ҳокими эрталаб келса, ҳафтада бир нечта бўлмаса, деярли одам бўлмайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Йўл учун 94 миллиард сўм

    Аввал «Бунёдкор» маҳалласи вилоятимизнинг энг оғир шароитдаги ҳудуди бўлган. Шу ҳолатга олиб келгунча вилоят ҳокимига ҳам, ёнидаги ташкилотлар вакилларига ҳам осон бўлмади, жуда қийин бўлди. Кўчаларнинг ҳаммаси, йўл юзи, барча хонадонлар олдини суватиб, ободонлаштирдик. Йўл бўйи чўл эди. Шу ерда 800 га яқин хонадонда узумчилик ташкил қилинди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳудудда ҳозирда оқава сув ҳам бор, у ҳафтада 3 марта берилади. Маҳаллада қурилган жами 13 километр йўл учун 94 миллиард сўм сарфланган. Туман ташкил бўлгандан бери бирорта кирмаган хонадонимиз қолмади. Ҳеч нима идеал бўлмайди. Албатта, камчиликлар бор. Мана шу маҳаллада ҳам камчиликлар етарли. Лекин имкон қадар муаммоларга ечим топишга ҳаракат қиляпмиз.

    12.04.2022, 17:45   Изоҳ (0)   90778
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига олтинчи кун пастлади

    12.04.2022, 17:34

    Ўзбекистонда беш йиллик иш тажрибасига эга хотин-қизлар ОТМларга имтиҳонсиз қабул қилиниши мумкин

    12.04.2022, 17:12

    Хоразмда 10 млрд сўмлик иссиқхона анжомларини сотиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди

    12.04.2022, 16:54

    Қўйлиқдаги 5 хонали квартира 1,5 млрд сўмга аукционга қўйилди

    12.04.2022, 16:45

    Ўзбекистонда хусусий тиббиёт муассасаларининг лицензия олиш тартиби соддалаштирилади

    12.04.2022, 16:01

    Туркия Ўзбекистондаги компаниялар бўйича Хитойга етиб қолди

    12.04.2022, 15:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча пул тўлангани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июл, 09:30

    Хитой дунёдаги энг йирик ГЭСни қуришга киришди

    Дунё | 20 июл, 08:30

    АҚШда мигрантларни жойлаштириш учун чодир шаҳарлар қурилади

    Дунё | 20 июл, 08:10

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.