АҚШнинг Жексонвилл шаҳрида бўлиб ўтган UFC 273 мусобақасидан кейин UFC’нинг янгиланган рейтинги эълон қилинди.
Умумий рейтингда қатор ўзгаришлар рўй берди. Ярим енгил вазн тоифаси чемпиони Александр Волкановски иккинчи ўринга кўтарилди, Исраэль Адесаня бир поғона пастлаган.
Ўта енгил вазн тоифасидаги чемпионлик жангида ғалаба қозонган Алжамейн Стерлинг топ-15 ликда пайдо бўлди: у 12-поғонада қайд этилган. Стерлингга ютқазиб қўйган собиқ чемпиони Пётр Ян эса тўрт поғона пастлаб, 13-ўринга тушиб кетди.
Ўз навбатида Яннинг рейтинги қулашидан кейин Гловер Тейшейра (9-ўрин), Дейвисон Фигередо (10) ва Стипе Миочич (11) бир поғонадан юқорилаган. Брендон Морено (14) ва Роберт Уиттакерда (15) пасайиш юзага келган.
Ҳамзат Чимаев ярим ўрта вазн рейтингида бир йўла 8 поғона юқорилади ва 3-ўринга кўтарилди. Унга мағлуб бўлган Гильберт Бёрнс эса икки ўрин пастлаб, 4-поғонада турибди. Ушбу дивизионда чемпион Камару Усмон ҳисобланади. Колби Ковингтон ва Леон Эдвардс дастлабки икки ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)