УЕФА «Рома» ва «Будё-Глимт» жамоалари мураббийларини еврокубоклардан четлатди.
Норвегия клуби бош мураббийи Кьетил Кнутсен ва «Рома»нинг дарвозабонлар мураббийи Нуну Сантуш дисквалификация қилинди. Конференциялар Лигасининг чорак финали дастлабки ўйиндан сўнг иккала мураббий ўртасида жанжал келиб чиққанди.
Рим жамоаси футболчиси Лоренцо Пеллегрини Кнутсен Сантушга ҳужум қилганини айтиб ўтганди. Ҳар иккала мураббий ҳам ўз хатти-ҳаракатларини оқлаш мақсадида бир-бирини ҳужум қилганликда айблади.
Мураббийларни вақтинчалик четлатиш муддати УЕФА тартиб-интизом қўмитаси мазкур иш бўйича қарор қабул қилгунга қадар давом этади.
Конференциялар Лигаси чорак финалининг жавоб ўйинлари 14 апрель куни бўлиб ўтади. Жозе Моуриньо шогирдлари дастлабки учрашувда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учраганди.
Қайд этиб ўтиш керак, римликлар ушбу жамоа билан бир гуруҳдан ўрин олганди. Жозе Моуриньо шогирдлари битта ўйинда йирик ҳисобда мағлубиятга учраган (1:6) бўлса, яна бир баҳсда дуранг (2:2) натижа қайд этилган.
Изоҳ (0)