Шавкат Мирзиёев раислигида 12 апрель куни ўтказилган йиғилишда фармацевтика маҳсулотларининг экспортида эришилган натижаларга тўхталиб ўтилди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, давлат раҳбари экспортнинг асосий қисми (84 фоизи) Тошкент шаҳри, Тошкент ва Сирдарё вилоятларига тўғри келаётганига эътибор қаратган. Қолган вилоятларда ушбу кўрсаткичлар қониқарсиз аҳволдалигини танқид қилган. Шу боис мутасаддиларга йил якунигача фармацевтика маҳсулотлари экспортини 105 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилган. Вилоят ҳокимлари лойиҳаларни амалга оширишдаги ташкилий масалаларни ҳал қилишга шахсан масъул эканликлари таъкидланган.
1 июлга қадар талаб юқори бўлган 120 турдаги дори воситаларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан 3 йил муддатга кафолатли харид қилиш бўйича шартномалар тузилади. Ҳозирги кунда ушбу дорилар 300 миллион долларга четдан олиб келинмоқда. Бунда ишлаб чиқариш йўлга қўйилган 25 турдаги дорилар 1 июлдан харид қилинади. Келгуси йилдан эса 70 турдаги дориларни ишлаб чиқариш ва сотиб олиш йўлга қўйилади. Бунда асосий эътибор онкология, гематология, эндокрин ва вирусли касалликларни даволашга қаратилади.
Шунингдек, жорий йилда кафолатли харидларга 300 миллиард сўм йўналтирилади.
Мавзуга доир:
- «Ҳудудларнинг дори воситалари билан таъминланганлик ҳолати мутлақо қониқарсиз» — Шавкат Мирзиёев
- «Вилоят ҳокимлари масаланинг ичига кирганида, кўп муаммолар жойида ҳал бўларди». Шавкат Мирзиёев аҳолини дори воситалари билан таъминлаш масалалари ҳақида
- Шавкат Мирзиёев фармацевтика соҳаси масъулларига камида 10 та хорижий брендни мамлакатга жалб қилиш топшириғини берди
Изоҳ (0)