Шавкат Мирзиёев ҳузурида 12 апрель куни фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг янги тараққиёт стратегиясида мамлакатда дори воситалари ишлаб чиқаришни 3 бараварга ошириш вазифаси қўйилган. Бу борада январда беш йиллик дастур ҳам қабул қилинган.
«Лекин соҳада ишларнинг бугунги ҳолати билан бу марраларга эришиб бўлмайди», — дейди давлат раҳбари.
Мамлакатда йилига 1,6 миллиард долларлик 1,5 мингдан зиёд турдаги фармацевтика маҳсулотлари истеъмол қилинади. Шундан 647 турдаги дори ва тиббий буюмлар ўзимизда ишлаб чиқарилгани билан, ҳар йили қарийб 1,2 миллиард долларлик маҳсулотлар импорт қилинмоқда. Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм, Бухоро ва Фарғонада истеъмол қилинадиган дорининг атиги 2—5 фоизи маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ҳиссасига тўғри келади.
«Ҳудудларни дори воситалари билан таъминланганини таҳлил қилдим — бу мутлақо қониқарсиз. Шунинг учун ўзимизда ишлаб чиқарилган дори воситаларини кўпайтириш бўйича кескин чоралар кўришимиз шарт», — деган президент.
Мавзуга доир:
- Шавкат Мирзиёев фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорига ҳайфсан эълон қилди, иккала ўринбосарини ишдан олишга кўрсатма берди
- «Украина бўлмаса, Россия, Хитой, Ҳиндистон ёки бошқа давлатлар ҳам бор». Ўзбекистондаги дорилар савдосини қандай ўзгаришлар кутаётгани ҳақида мутахассис фикри
- Ўзбекистонда энди маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг янги фармацевтика маҳсулотларини давлат рўйхатидан ўтказиш муддати чекланмайди
Изоҳ (0)