• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Шифокорлар воз кечишни тавсия этадиган 11 маҳсулот

    Ҳаммага маълумки, бир қадоқ чипсдан кўра, олма ейиш яхшироқ, лекин нега? Бу каби маҳсулотлар саломатликка қандай зарар етказади?

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Соғлиқни сақлашда овқатланиш муҳим рол ўйнайди. Агар фойдали маҳсулотлар ҳақида кўп маълумотларга эга бўлсак, зарарли нарсаларни рациондан чиқариб ташлаш осон бўлади. Қуйида қайси озиқ-овқатлар саломатлик учун ҳақиқатан ҳам зарарли эканини ва уларни қайси машулотлар билан алмаштириш мумкинлигини билиб олишингиз мумкин.

    Газланган ширин ичимликлар

    Ҳар қандай маҳсулотдаги шакар жуда ёмон белгидир. Бироқ шакарнинг баъзи манбалари бошқалардан кўра ёмонроқдир, масалан, шакарли ичимликлар айниқса зарарли. Гап шундаки, улар ичилганда, мия бу жараённи озиқланиш сифатида қайд этмайди, яъни сиз бир вақтнинг ўзида газланган ичимлик ичилса ҳам, тушлик вақтида овқатланишдан бош тортиб бўлмайди, чунки организм очликни ҳис қилади.

    Шунингдек, газли ичимликлар кўп миқдорда истеъмол қилинганда, шакар инсулин қаршилигига олиб келиши мумкин, қолаверса, жигар касаллиги, иккинчи тоифа диабет ва юрак касалликларининг ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин.

    Энг яхши вариант — сув. Бироқ олимларнинг таъкидлашича, чой ва қаҳва шакар қўшилмаган ҳолда ҳам ажойиб ўринбосар бўлиши мумкин. Агар салқин ичимлик ичмоқчи бўлсангиз, газланган сувга лимон бўлаги қўшиб ичиш мумкин.

    Мева шарбатлари

    Афсуски, мевали шарбатлар ҳам зарарли маҳсулотлар тоифасига киради, яна ишлаб чиқарувчилар сахийлик билан қўшадиган шакар миқдори туфайли. Супермаркетлардаги деярли барча шарбатлар газли каби шакарни ўз ичига олади. Аммо ҳар доим янги сиқилган шарбатни ичиш мумкин. Баъзи мева шарбатлари, шунингдек, анор ва қорағат шарбатлари каби шакар миқдорига қарамай, соғлом экани исботланган.

    Қовурилган таомлар

    Товада қовуриш ва грилда пишириш энг зарарли таомлар ҳисобланади. Биринчидан, бу жараён кўпинча жуда кўп миқдордаги ёғ билан пиширилади, бу эса калория миқдорини сезиларли даражада оширади. Иккинчидан, юқори ҳароратда пиширишда бир неча турдаги зарарли кимёвий бирикмалар ҳосил бўлади. Буларга акриламидлар, акролеин, гетероциклик аминлар, оксистероллар, полициклик ароматик углеводородлар (PAH) ва бошқалар киради! Ушбу бирикмаларнинг кўпчилиги саратон ва юрак хасталиклари хавфи ортиши билан боғлиқ.

    Озиқ-овқат маҳсулотларини пиширишнинг фойдали усулларини танлаш яхшидир: қайнатиш, димлаш ва буғда пишириш тавсия этилади.

    Пишириқ, печенье ва пирожнийлар

    Бундай ширинликлар билан боғлиқ асосий муаммо шундаки, уларнинг калорияси жуда юқори, шунингдек, деярли ҳеч қандай фойдали озиқ моддаларга эга эмас. Улар шакар, тозаланган буғдой уни, транс ёғлари ва кўплаб консервантлардан ташкил топади. Бундай озиқ-овқат семиришга ва фойдали микроэлементларнинг етишмаслигига сабаб бўлади, уларни истеъмол қилиш мутлақо фойдасиз. Агар ширинликсиз яшаш қийин бўлса, йогурт, янги мева ёки қора шоколаддан таътиб кўриш мумкин.

    Картошка фри ва чипс

    Кўпчилик картошканинг зарарли эканига ишонишига қарамай, аслида янги оқ картошка жуда фойдали. Бироқ фри ва чипслар чиндан ҳам зарарли. Бу егуликлар жуда юқори калорияли. Уларни меъёридан ортиқча истеъмол қилиб қўйганни сезмай ҳам қолиш мумкин. Кўпгина тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бу озиқ-овқатлар кўплаб мамлакатларда семиришнинг сабаби ҳисобланади. Шунингдек, картошка қовурилганда ҳосил бўладиган кансерогенлар бўлган акриламидларнинг юқори миқдорини ўз ичига олиши мумкин. Картошкани қовурилганидан кўра қайнатиб истеъмол қилган яхшироқ.

    Паст калорияли йогурт

    Йогурт жуда соғлом маҳсулот бўлиши мумкин, аммо афсуски, супермаркетларнинг аксариятида бундай вариантлар мавжуд эмас. Дўконлардаги машҳур маҳсулотлардан бири паст калорияли йогурт бўлиб, у кам ёғли бўлса-да, лекин шакари жуда юқори! Бундан ташқари, кўплаб йогуртларда пробиётик бактериялар мавжуд эмас деб қаралади. Улар одатда пастеризация қилинади, бу аксарият бактерияларни ўлдиради. Шакарсиз ва ҳар қандай хушбўй ҳидсиз ёғли йогурт истеъмол қилиш яхшироқдир.

    Музқаймоқ

    Музқаймоқ эса зарарли маҳсулотлар рўйхатида! Кўпгина мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳозирда жуда кўп танлов туфайли ушбу маҳсулотга меъёрдан ортиқ шакар қўшилади. Бундан ташқари, калорияси жуда юқори ва уни ортиқча истеъмол қилиш жуда кўп учрайди. Уй шароитида музқаймоқ истеъмол қилиш ёки минимал миқдордаги қўшимчалар билан тайёрланган энг оддий вариантларни танлаш керак.

    Қайта ишланган гўшт маҳсулотлари

    Парҳезшунослар рационда гўштни эътиборсиз қолдирмасликни ва вақти-вақти билан ёғсиз, қайта ишланмаган гўштни тановул қилишни маслаҳат беради. Бироқ колбаса, сосиска ва бошқа гўштли маҳсулотлар ҳақида бундай тавсияни деярли бермайди.

    Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қайта ишланган гўшт маҳсулотини истеъмол қиладиган одамларда йўғон ичак саратони, иккинчи тоифа диабет ва юрак касалликлари каби жиддий касалликлар хавфи юқори.

    Қайта ишланган пишлоқ

    Оддий пишлоқ жуда фойдали бўлиши мумкин. Ушбу маҳсулотнинг кичик бир қисми ҳам озуқавий моддаларига тўла! Бироқ қайта ишланган пишлоқ маҳсулотлари оддийсига ўхшамайди. Улар асосан пишлоққа ҳеч қандай алоқаси бўлмаган массалардан (эмулсификаторлар, ўсимлик мойлари, натрий, озиқ-овқат бўёқлари, консервантлар ва шакарда юқори бўлган модда) тайёрланади. Шунинг учун фета, моцарелла ва творог пишлоқларини истеъмол қилиш фойдалидир.

    Қаҳва 

    Қаҳва антиоксидантларга бой ва соғлиқ учун жуда кўп фойда келтиради. Қаҳва ичувчилар иккинчи тоифа диабет ва Паркинсон касаллиги каби жиддий касалликларга чалиниш хавфини камайтиради. Аммо ҳар йили ўсиб бораётган кўплаб рақобат туфайли қаҳва коктейллари учун тобора кўпроқ қизиқарли вариантларни таклиф қилмоқда. Бундай ичимликлар бир стакан газли ичимликдан кўра ширинроқ бўлиши мумкин. Мутахассислар қора қаҳвани мукаммал ҳисоблаб, кўпроқ уни ичишни тавсия этади. Шунингдек, унга озгина сут ҳам қўшиш мумкин.

    Қайта ишланган маҳсулотлар

    Бундай маҳсулотлар ўртасидаги асосий фарқ шундаки, уларнинг таркиби ишлаб чиқариш босқичида ўзгаради. Яроқлилик муддатини қисқартирадиган ингредиэнтлар олиб ташланади ва уни узоқроқ сақлашга ёрдам берадиган моддалар қўшилади.

    Бундай маҳсулот таркибида кўп миқдорда туз ва шакар, транс ёғлари мавжуд. Натижада бундай озиқ-овқат вазн ортишига, иккинчи тоифа диабетга ва эрта ўлим хавфининг 26 фоизга ошишига олиб келади. Шунинг учун харид қилинган маҳсулотлар ёрлиқларини ўқиб чиқиш лозим. Ҳар доим қайта ишланган маҳсулотлардан кўра табиийларига кўпроқ устунлик бериш тавсия этилади.

    Мавзуга доир:

    • Қандли диабет хавфини оширадиган маҳсулотлар
    • Саратонга қарши кураш: онкологларнинг фикрига кўра энг фойдали ҳамда энг зарарли маҳсулотлар
    • Вазн камайтиришда кечаси истеъмол қилиш керак бўлган маҳсулотлар
    • Фақат балиқ эмас: таркибида омега-3 ёғ кислотаси кўп бўлган ҳамёнбоп маҳсулотлар

    11.04.2022, 13:27   Изоҳ (0)   22934
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳар куни камида 30 дақиқа юриш натижасида организмда қандай ўзгариш юз беради?

    10.04.2022, 11:45

    Қандли диабет хавфини оширадиган маҳсулотлар

    10.04.2022, 09:51

    Рамазонда спорт машғулотлари ва овқатланиш: тўлишиб кетмасликка ёрдам берадиган тавсиялар

    09.04.2022, 20:39

    Ҳафтасига камида 4 кило: вазн йўқотиш учун чиа уруғларини қандай қабул қилиш керак?

    09.04.2022, 10:53

    Буйраклар қандай оғрийди? Аёллар кўпинча эътибордан четда қолдирадиган симптомлар

    07.04.2022, 19:42

    Қулоқ шанғиллаши ҳамда жағдаги оғриқ юрак ва қон томир касалликлари аломати бўлиши мумкин

    07.04.2022, 13:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британия Арктикани “музлатиш” учун 13,4 млн доллар ажратди

    Дунё | 24 июн, 00:10

    Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳужум қилди (видео)

    Дунё | 23 июн, 23:49

    “Дарё” дайжести: 23 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:36

    Трамп Эронга берилган зарбаларни танқид қилган конгрессменни ҳайдаб чиқаришга чақирди

    Дунё | 23 июн, 23:30

    CNN: Эрон ва Исроил ўртасидаги можаро икки йилгача чўзилиши мумкин

    Дунё | 23 июн, 23:20

    “Ҳақиқатга тўғри келмайди” – Сенат Танзила Норбоева номидан тарқалгани айтилган хабарларни рад этди

    Ўзбекистон | 23 июн, 23:10

    Саидлазиз Саидкаримов Президент администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан озод этилди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:53

    Президент экспортчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берди

    Ўзбекистон | 23 июн, 22:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.