• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12466.44
    • RUB155.42
    • EUR14517.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Қандли диабет хавфини оширадиган маҳсулотлар

    Қандай маҳсулотлар қандли диабет ривожланиш хавфини оширишини билиб олинг, шунда уларни кундалик рациондан чиқариб ташлаш орқали саломатликни ҳимоя қилиш мумкин.

    Фото: Marie Claire

    Фото: Marie Claire

    Баъзи маҳсулотлар 2-тоифа диабет ривожланишини қўзғатади. Нидерландияда 20 000 субъект иштирокида тадқиқот ўтказилди. Бу шуни кўрсатдики, жуда кўп зарарли егуликлар, айниқса, газли ичимлик, чипс ва қовурилган овқатлар 2-тоифа диабет ривожланиш хавфини 70 фоизга оширади.

    Калифорниядаги Амитабҳа тиббиёт клиникасининг директори доктор Исаак Элиаз «Рацион муҳим аҳамиятга эга, — дейди. — Агар кимдир иккинчи тоифа диабет хавфини камайтирмоқчи бўлса, рационни ўзгартириш машқлар ва стрессни бошқариш билан бирга стратегиянинг бир қисми бўлиши керак».

    Мутахассислар иккинчи тоифа диабет ривожланишига ҳисса қўшиши мумкин бўлган тўртта озиқ-овқат маҳсулотларни истеъмол қилишдан огоҳлантиради. Уларга имкон қадар ушбу маҳсулотларни камроқ истеъмол қилиш тавсия этилади.

    Таркибида шакари бор ичимликлар

    2010 йилда Diabetes Care журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, кунига бир ёки икки марта шакарли ичимлик ичиш ойига бир мартадан камроқ ичиш билан солиштирганда иккинчи тоифа диабет хавфини 26 фоизга оширади.

    «Газли ичимликлар, ширин чой ва лимонад каби шакарли ичимликлар иккинчи тоифа диабет хавфини оширади, — дейди диетолог Жилл Вайзенбергер. — Ҳаддан ташқари кўп калория килограмм ортишига олиб келади ва шакар инсулин қаршилигини ошириши мумкин».

    Шакарнинг саломатликка таъсирини минималлаштиришнинг энг яхши усулларидан бири шакар билан бойитилган, шу жумладан, мевали ичимликларни чеклашдир. Сувсизланишнинг олдини олиш учун кўпроқ сув ичган маъқул.

    Қизил ва қайта ишланган гўшт

    2011 йилда American Journal of Clinical Nutrition журналида чоп этилган тадқиқотда тадқиқотчилар кунига бир марта қизил гўшт истеъмол қилиш иккинчи тоифа диабет хавфини 19 фоизга оширади, деган хулосага келишди. Қайта ишланган қизил гўшт учун хавфнинг ўсиши 51 фоизни ташкил этди.

    Қизил ва қайта ишланган гўшт иккинчи тоифа диабет билан боғлиқ. Хотдог, гамбургер каби қайта ишланган гўштли егуликлар, айниқса, натрий ва нитрит миқдори юқори бўлганлиги сабабли зарарли ҳисобланади.

    Доктор Элиазнинг сўзларига кўра, оқсилнинг бошқа манбаларига ўтиш саломатликни яхшилаши мумкин. «Балиқ, парранда гўшти ва тухумларнинг сариғи, баъзан эса ўт билан озиқланган мол гўшти — барчаси соғлом сабзавотлар устунлик қиладиган рационга киритилиши мумкин», — деди эксперт.

    Юқори даражада қайта ишланган углеводга бой маҳсулотлар

    Қайта ишланган углеводлар, шу жумладан, оқ ун, оқ гуруч ва оқ шакардан тайёрланганлар, аслида организм учун жуда муҳим бўлган клетчаткага, шунингдек, фойдали витамин ва минералларга эга бўлмаган маҳсулотлардир. Уларни ҳазм қилиш жуда осон бўлганлиги сабабли улар қон шакарини ва инсулин даражасини ошириши мумкин. Вақт ўтиши билан бу иккинчи тоифа диабетга олиб келиши мумкин.

    2007 йилда Internal Medicine архивида чоп этилган тадқиқотга кўра, юқори даражада қайта ишланган углеводларга бой рацион иккинчи тоифа диабет хавфини оширади. Фастфудни кўп истеъмол қилган хитойлик аёлларда соғлом маҳсулотларни тановул қилган аёлларга нисбатан диабет касаллиги 21 фоизга ошган.

    Доктор Элиаз «Биринчи айбдор озуқавий моддаларга бой, юқори шакарли калориялардир, — дейди. — Бу маҳсулотларни иложи борича ратисондан чиқариб ташлаш керак». Оқ нонга қўшимча равишда, бошқа маҳсулотлар — булочка, пирожни, крекер ва макаронни истисно қилиш керак. Бунинг ўрнига, бутун донли маҳсулотларни танлаган яхшироқ.

    Тўйинган ва трансёғли маҳсулотлар

    Трансёғлар қадоқланган пиширилган маҳсулотлар ва супермаркетлардаги тайёр ширинликлар ва ресторанларда қовурилган овқатларда, тўйинган ёғлар эса ёғли гўшт, сариёғ, ёғли сут ва пишлоқда мавжуд. Тўйинган ва трансёғлар қонда холестерин даражасини ошириши мумкин ва юқори холестерин иккинчи тоифа диабет учун хавф омили ҳисобланади.

    Жилл Вайзенбергер ушбу гуруҳдаги маҳсулотлар ўрнига қуйидагиларни истеъмол қилишни тавсия этади: «Зайтун ва канола ёғида таом пиширинг, ширинликлар ўрнига ёнғоқларни истеъмол қилинг, ёғсиз гўшт ва терисиз парранда гўштини тановул қилишга одатланинг».

    Мавзуга доир:

    • Рўза тутиш қандли диабет ва тери касалликларининг олдини олади
    • Тетиклик, сарвиқомат ва саломатлик учун: қонда шакар миқдорини камайтиришнинг 3 та оддий усули
    • «Ҳаммасига шакар сабабчи» ҳамда қандли диабет ҳақидаги бошқа янглиш фикрлар

    10.04.2022, 09:51   Изоҳ (0)   46520
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рамазонда спорт машғулотлари ва овқатланиш: тўлишиб кетмасликка ёрдам берадиган тавсиялар

    09.04.2022, 20:39

    Ҳафтасига камида 4 кило: вазн йўқотиш учун чиа уруғларини қандай қабул қилиш керак?

    09.04.2022, 10:53

    Буйраклар қандай оғрийди? Аёллар кўпинча эътибордан четда қолдирадиган симптомлар

    07.04.2022, 19:42

    Қулоқ шанғиллаши ҳамда жағдаги оғриқ юрак ва қон томир касалликлари аломати бўлиши мумкин

    07.04.2022, 13:36

    Легионер касаллиги, сувсизланиш ва кондиционер туфайли келиб чиқадиган саломатлик билан боғлиқ муаммолар

    06.04.2022, 16:44

    Уй шароитида дори-дармонларсиз иммунитетни мустаҳкамлашнинг 9 усули

    06.04.2022, 15:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Давлат олийгоҳларига ўқишини кўчириш бўйича тест натижалари эълон қилинди

    Ўзбекистон | 20 август, 23:35

    Ердаги аксарият турлар эволюциянинг “портлашлари” натижасида вужудга келган — тадқиқот

    Дунё | 20 август, 23:30

    Қирғизистон Ўзбекистонга қорамол экспортини беш бараварга камайтирди

    Иқтисодиёт | 20 август, 23:10

    Google Docs матнли ҳужжатларни сунъий интеллект подкастларига айлантиришни ўзлаштирди

    Дунё | 20 август, 22:55

    Россия Думасининг собиқ депутати Ғарбга 45 млн доллар эвазига махфий маълумотларни берганликда айбланмоқда

    Дунё | 20 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.