Россиянинг Санкт-Петербургда қийин аҳволда қолган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
Қайд этилишича, агентликнинг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонаси Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси билан ҳамкорликда ушбу шаҳарда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш давомида ўз фарзанди билан қийин аҳволда қолган ўзбекистонликни ватанга қайтарган.
Аввалроқ Санкт-Петербургда қийин аҳволда қолган 9 нафар ўзбекистонлик авиарейс билан ватанга қайтарилгани хабар қилинганди. Шунингдек, ишлаш учун Россияга бориб, кўп қаватли бинодан йиқилиб тушган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилгани, Россияда баландликдан йиқилиб, бошидан оғир жароҳат олган ўзбекистонлик ватанга олиб келингани ҳақида хабар берилган.
Изоҳ (0)