• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12886.9
    • RUB160.87
    • EUR14625.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Болалар ва ўсмирлар адабиёти халқаро кенгашига аъзо бўлди

    Энди Ўзбекистон ҳам Болалар ва ўсмирлар адабиёти халқаро кенгашига (IBBY) аъзо мамлакатлар қаторига киради. Бу ҳақда АОКА расмий сайтида хабар берилди.

    Ўзбек ёзувчилари ва ижодкорлари ҳам ушбу кенгаш томонидан таъсис этилган танловларда қатнашиш ва халқаро миқёсда китобхонлар эътирофига сазовор бўлиш имкониятига эга бўлди.

    Бу ўзи қандай ташкилот?

    Болалар ва ўсмирлар адабиёти халқаро кенгаши (International Board on Books for Young People — IBBY) 1953 йилда Цюрихда (Швейцария) ЮНЕСКОнинг Болалар ва ўсмирлар адабиёти бўйича халқаро кенгаши томонидан ташкил этилган. Кенгашнинг асосий мақсади болалар ва ёшлар адабиётини ривожлантириш, мамлакатлар миллий адабиётини халқаро миқёсга кўтариш ва оммалаштиришга кўмаклашишдир. IBBY айнан шундай мақсадга кўра ижодий ва ижтимоий кучларни бирлаштиришади. Шу кунга қадар Ўзбекистон ушбу ташкилотга аъзо эмас эди. Ташкилот низомига кўра, ҳар бир давлатда Миллий шўъба ташкил этилиши мумкин, фақат бунда ташкилотнинг ўзига яраша шартлари ва тўлов суммаси мавжуд.

    IBBY’га аъзо бўлиш.

    IBBY’нинг Ўзбекитон Миллий шўъбаси АОКА (Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) ташаббуси билан ташкил этилди. Бу борада агентлик 2022 йил январь ойидан бошлаб иш олиб борди ва Ўзбекистон Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Республика болалар кутубхонаси, Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси миллий ассоциацияси иштирокида Миллий шўъба ташкил этилди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда 2022 йил охиригача давлат ОТМларида ўқув адабиётлари электронлаштирилади

    IBBY’га аъзолик Ўзбекистонга нима беради?

    Кенгашнинг учта асосий мақсади:

    1) болалар адабиёти ёрдамида халқаро алоқаларнинг ривожланишига ҳисса қўшиш;

    2) юқори адабий-бадиий талабларга жавоб берадиган болалар адабиётини кенг тарғиб қилиш;

    3) болалар адабиёти ва китобхонлик соҳасидаги илмий-педагогик ишларни рағбатлантириш.

    Бу каби мақсадларни ўз олдига қўйган кенгашга Ўзбекистоннинг аъзолиги барчамиз учун ажойиб янгилик. Бундан буён Ўзбекистоннинг барча ижодкорлари, жумладан, болалар ёзувчилари, рассомлар ва бошқа китоб соҳасида меҳнат қилувчи инсонлар халқаро конгрессларда иштирок этиш имкониятига эга бўлишади.

    Яна бир қувонарли томони, ўзбек тилидаги болалар адабиётини ҳам жаҳон миқёсида тақдим этиш, ижодкорларимизни турли хил совринларга, жумладан Ҳанс Кристиан Андерсен номидаги соврин учун номзодини илгари суриш имконияти пайдо бўлди.

    IBBY, шунингдек, ҳар икки йилда бир маротаба миллий шўъбаларнинг ҳар биридан кўзга кўринган ёзувчилар, иллюстратор-рассомлар ва таржимонларни эътироф қилиш мақсадида уларнинг энг яхши ишларини IBBY Honour List рўйхатига киритади.

    Бундан ташқари, ҳар икки йилда бир марта IBBY имконияти чекланган болалар ва ўсмирлар учун энг яхши китобларни танлайди (IBBY Collection of Books for Young People with Disabilities).

    IBBY’нинг бошқа йирик лойиҳалари қаторига болалар адабиётига бағишланган «Боокбирд» журнали ва Братиславадаги расмлар биэнналесини (BIB – Biennial of Illustrations in Bratislava) қўшиш мумкин.

    IBBY’нинг барча аъзолари учун алоҳида аҳамиятга эга воқеа бу ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган Халқаро болалар адабиёти кенгашининг Бутунжаҳон конгрессидир. Миллий шўъбага эга ҳар бир давлат Халқаро конгресс мезбони бўлиш имконига эга ва мамлакат мезбонликка ариза бергач, кенгаш ижроия қўмитаси аъзолари томонидан овоз бериш йўли билан аниқланади. Демак, бундай имконият Ўзбекистон Республикаси Миллий шўъбасида ҳам мавжуд.

    2022 йилги IBBY Конгрессига Малайзия давлати мезбонлик қилади. Ушбу конгрессда бу йил Ўзбекистон ҳам қатнашади.

    Бундан чиқди, ушбу халқаро ташкилотга аъзолик Ўзбекистонда болалар адабиётининг ривожланиши учун катта манфаат келтиради. Бу Ўзбекистонда китобхонликни ривожлантириш, рағбатлантириш ва тарғиб қилиш борасидаги катта қадамдир. Эндиликда IBBY орқали адабиёт борасида ҳам ўзаро ҳамкорликлар олиб борилиши, жумладан ўзбек болалар адабиётининг хорижий тилларга ва хорижий тиллардаги энг машҳур болалар китобларининг ўзбек тилига таржима қилиниши кутилмоқда.

    Ўзбекистон президенти администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан қўйилган ушбу қадам мамлакатда китобхонликни ривожлантириш борасидаги кейинги қадамларга ҳам йўл очади. Чунки бу каби халқаро ташкилотлар турли соҳа эгалари, ҳозирги вазиятда ёзувчилар ва рассомлар ўртасидаги ўзаро алоқа учун кўприк вазифасини ўтайди. Бу орқали Ўзбекистоннинг адабиёт соҳасидаги бошқа ташкилотларга ҳам аъзо бўлиш имконияти ошди.

    ЮНЕСКО томонидан ҳар йили турли хил мамлакатларда китобхонликни тарғиб қилиш мақсадида олиб борилган ишлар ва уларнинг самарасига қараб турли шаҳарларга «китоблар пойтахти» мақоми бериб борилади. 2020 йилда шундай мақомни Куала-Лумпур, 2021 йилда эса Тбилиси шаҳри қўлга киритган эди. 2022 йилда ушбу мақомни Гуадалахара (Мексика) шаҳри қўлга киритди. Агар бизда ҳам китобхонликни тарғиб қилиш ва рағбатлантириш борасида ишлар ҳозиргидек суръатда олиб бориладиган бўлса, Ўзбекистон шаҳарлари ҳам бундай мақомга эга бўлиш имкониятига эга.

    Мавзуга доир: «Кўзимиз болалар адабиётига, сифатли китобларга тўйиши керак. Биз бу борада ҳали очмиз». Жанубий Кореяда туриб, ўзбек болалари учун замонавий эртаклар ёзаётган Динара Мўминова билан суҳбат

    03.04.2022, 08:32   Изоҳ (0)   10409
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сирдарёда 170 туп тол дарахти кесиб ташланди

    03.04.2022, 08:00

    Ўзбекистон масжидларида таровиҳ намози ўқиш бошланди (фото, видео)

    03.04.2022, 00:38

    Рамазонни кутиб олган мусулмонлар, исёнчиларга қарши ҳарбий операция, йўқ қилинган танклар. Ҳафта суратлари

    03.04.2022, 00:03

    Бухорода қиймати 1 млн долларлик метеорологик радиолокатор кузатув станцияси фаолият бошлади

    02.04.2022, 23:32

    Таровиҳ намозлари сабаб «Новза» метро бекати вестибюлининг иш вақти узайтирилди

    02.04.2022, 22:27

    Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўзлари билан бирга суратга тушишни истаган сайёҳнинг таклифини қабул қилди

    02.04.2022, 21:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    “Akkermann цемент” халқаро форуми: қурилиш материаллари соҳасидаги муаммолар кенг таҳлил қилинди


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Ипотека Банк OTP Group ўзини ўзи банд қилганларга янги ипотека дастурини ишга туширди: ҳужжатларсиз, асаббузарликсиз, самарали натижалар билан


    InfinBANK Visa Direct орқали халқаро пул ўтказмаларига қўйилган лимитларни оширди 


    UZTELECOM 10 Гбит/с тезликдаги уй интернетини фойдаланувчиларга тақдим этди


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Acıbadem шифохоналар тармоғида қон касалликларини замонавий даволаш усуллари: лейкоз ва бошқа касалликлар

     

    Тавсия этамиз

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Саудия олимлари сувсизланишни аниқловчи мобил технология ишлаб чиқди

    Лайфстайл | 27 май, 23:35

    Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар малакаси оширилади

    Ўзбекистон | 27 май, 23:20

    Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    Ўзбекистон | 27 май, 23:05

    “Дарё” дайжести: 27 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 27 май, 22:50

    Жанубий Кореянинг энг машҳур ва бахтиёр 10 нафар жуфтлиги

    Кино | 27 май, 22:20

    Йил бошидан буён чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди – Божхона қўмитаси

    Ўзбекистон | 27 май, 22:05

    Назорат кучайса, меҳр камаядими? Олимлар қаттиққўл оналар фарзандига қандай таъсир қилишини аниқлади

    Аёллар саҳифаси | 27 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.