Тошкент метрополитенининг «Новза» бекати 1-вестибюли йўловчиларга хизмат кўрсатиш вақтини узайтирди. Бу ҳақда метрополитен ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, «Новза» масжидига ташриф буюраётган намозхонларга қулайликлар яратиш учун 1 ой мобайнида бекатнинг 07:00 дан 19:00 га қадар иш фаолиятида бўлган 1-вестибюли кечки соат 00:00 га қадар йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Ушбу жадвал 2 апрелдан бошлаб амал қилади.
Изоҳ (0)