• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Жаҳонгир Ортиқхўжаев даврида Тошкент иқтисодиёти билан нималар содир бўлди? — Тиллахўжа Алимуҳамедовнинг мақоласи ва унга Зафар Ҳошимовнинг шарҳи

    Март ойи охирида «Anhor.uz» сайти «Ортиқхўжаев ҳокимлиги даврида Тошкент иқтисодиёти қайси томонга ўзгарди?» сарлавҳаси остида мақола чиқарди.

    Миробод бозорида сотувчи билан суҳбатлашаётган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

    Миробод бозорида сотувчи билан суҳбатлашаётган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    «Саноат ва кичик бизнеснинг қисқариши»

    Мақола муаллифи иқтисодчи Тиллахўжа Алимуҳамедов иқтисодий кўрсатгичларга таянган ҳолда, пойтахт ҳокимининг тўрт йиллик фаолиятини таҳлил қилди.

    Мақолада таъкидланишича, 2018 йилдан, Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳоким бўлганидан бери:

    • республика ялпи ички маҳсулотидаги Тошкент улуши 13,1 фоиздан 16,6 фоизга ўсган;
    • шаҳар ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 7,7 млрд доллардан 11,4 млрд долларга етган. 

    Бундан ташқари, 2018 йилдан бери Тошкент ялпи ҳудудий маҳсулоти аҳоли жон бошига 2,6 минг доллардан 4 минг долларга ўсганини кўриш мумкин.  

    Содда қилиб айтганда — Ортиқхўжаев ҳокимлиги даврида Тошкент иқтисодиёти мамлакат бўйича ўртача кўрсаткичдан қарийб уч баробар тезроқ ўсган. 

     

    «Бироқ бошқа кўрсаткичларни таҳлил қилиш ушбу муваффақият ғоясини бироз ўзгартиради», – деб ёзади Алимуҳамедов. 

    Унинг сўзларига кўра, Тошкент иқтисодиёти асосан қурилиш тармоғи ҳисобига ўсган, саноат улуши эса қисқарган. Бундан ташқари, кичик бизнес улуши кескин қисқарган ва тўғридан-тўғри сармояларни жалб қилиш жараёни қотиб қолган.

    «Рақамлар билан ўйнаш»

    Korzinka дўконлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов Алимуҳамедовнинг баъзи хулосаларига норозилик билдирди. 

    Тадбиркорнинг сўзларига кўра, у Жаҳонгир Ортиқхўжаевга нисбатан жуда холис ва ҳаққоний муносабатда, аммо Тошкент иқтисодиёти ҳақида гап кетганда, шаҳарда олиб борилаётган иқтисодий сиёсат муваффақиятлилиги яққол намоён бўлади.

    Алимуҳамедовнинг ёзишича, шаҳар иқтисодиётидаги саноат улуши 36,4 фоиздан 34,5 фоизга тушган, қурилиш тармоғи улуши эса 8,1 фоиздан 10 фоизгача ўсган.

     

    Бу инкор этиб бўлмайдиган фикрга ўхшайди, аммо шуни ҳисобга олиш керакки, бу фоизлар турли кўрсаткичлардан олинган. 2018 йилда 36,4 фоиз 2,82 млрд долларни, 2021 йилдаги 34,5 фоиз эса 11,49 млрд долларни ташкил қилди, — деб ёзади Ҳошимов.

    Унинг сўзларига кўра, шаҳарда саноат ишлаб чиқариш ҳажми мазкур давр ичида 41 фоизга ўсиб, бу худди шу даврдаги мамлакат ЯИМ ўсишидан 34 фоизга юқоридир.

     

    Шундай қилиб, мазкур маълумотларнинг холисона изоҳи қуйидаги бўлиши керак: шаҳар иқтисодиётининг ўсишига саноат, қурилиш ва хизматлар сабаб бўлган, шу билан бир қаторда қурилиш тармоғининг ўсиши юқори кўрсаткичларга эга бўлди, — деб ёзади Ҳошимов.

    Алимуҳамедовнинг ёзишича, кичик бизнес улуши деярли барча секторларда тушиб кетган. Хусусан, чакана савдода кичик корхоналар улуши 74,6 фоиздан 65,6 фоизга, қурилиш соҳасида — 52,4 фоиздан 50 фоизга, саноатда эса 72,9 фоиздан 36,3 фоизга тушган.

     

    Бу ундай эмас. Худди ўша усул билан ҳисобланса, кичик бизнеснинг ўсиши мутлақ кўрсаткичларда 12,6 фоизни ташкил этган — 4,91 миллиарддан 5,53 миллиардгача. Шаҳар иқтисодиётининг ҳайратомуз даражада ўсиши фонида ушбу кўрсаткич ҳақиқатан ҳам кичкина кўринади, аммо контекстни билмай туриб рақамларни таҳлил қилиш нотўғри, — деб жавоб беради Ҳошимов.

    Унинг сўзларига қараганда, 2018 йилда мамлакатда эски солиқ сиёсати ҳукм сурган, унинг мазмуни шундан иборат эдики, солиқ солиш тартиби корхона ишчилари сонига боғлиқ эди – ишчилар қанчалик кам бўлса, шунча камроқ солиқ тўланарди. 

    Бу кўплаб корхоналарни сунъий равишда бўлинишга, ходимлар сонини камайтиришга ва шу орқали кичик корхона сифатида кўринишга мажбур қилган. 

     

    Янги солиқ сиёсати муваффақиятли жорий қилингандан бери кўплаб корхоналар, айниқса, саноат ва савдо корхоналари тез фурсатда кенгайди, мавжуд кичик корхоналарини бирлаштиришди, – деб аниқлик киритади тадбиркор.

    Унинг айтишича, сўнгги уч йил давомида Тошкентда кичик бизнес ва якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари сони икки ярим баробардан ортиқ ўсган. 

    Алимуҳамедовнинг ёзишича, 2018 йил сарҳисобига кўра чет эл инвестицияларидаги Тошкент улуши деярли 12 фозини ташкил қилган бўлса, 2021 йил натижаларига кўра у 21,9 фоизга ўсган. Бироқ шунга қарамасадан, тўғридан-тўғри инвестициялар улуши деярли ўзгармаган ва 17,6 фоиз даражада қолган.

     

    Бу потенциал хорижий инвесторларда шаҳар раҳбарияти томонидан олиб борилаётган инвестиция сиёсатидан таассурот қолдирмаётганидан, уларда катта даромад олишнинг катта истиқболларини кўрмаётганидан далолат беради, — деб ёзади Алимуҳамедов.

    Зафар Ҳошимов тўғридан-тўғри инвестициялар шаҳар иқтисодиётига нисбатан ишонч даражасининг ўзига хос кўрсаткичи эканини тасдиқлайди, аммо ҳисоб-китобларга нисбатан норозилик билдирган

     

    Тошкент 2021 йилда бутун мамлакат инвестициясидан 21,7 фоизини жалб қилди. 2018 йилдан бошлаб ўсиш 80 фоизга етди (унгача 12 фоиз эди). Шу билан бирга, 2018 ва 2021 йил оралиғида жалб қилинган сармояларнинг мутлақ ҳажми бир неча бараварга ўсди. 17,6 фоиз чет эл инвестициялари бу умумий ҳажмнинг 3,8 фоизидир. Аммо 2018 йилда мазкур кўрсаткич 2,11 фоизни ташкил қилган. Яъни Тошкент иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестицияларнинг улуши, ҳатто мутлақ сармоя қийматининг ўсишини ҳисобга олмаган ҳолда ҳам, 80 фоизга ўсди, – деб ёзади тадбиркор. 

    Пост сўнггида Зафар Ҳошимов ҳокимга ҳар ким ўз муносабатини билдириш ҳуқуқига эга эканини, бироқ одамлар ўз шахсий мулоҳазаларини асослаб бериш учун рақамларни ўзгартиришга мутлақо қарши эканини таъкидлади.

    02.04.2022, 14:10   Изоҳ (0)   562
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекистонда йўқотишлар бўлади, аммо у бошда давлатлардан камроқ зиён кўради» – Украинадаги уруш ва Россияга қарши санкциялар таъсири ҳақида таҳлилчилар фикри 

    01.04.2022, 20:32

    Украинада уруш бошланганидан бери Ўзбекистон четга камроқ сота бошлади

    01.04.2022, 16:43

    Россия кунгабоқар ёғи экспортини чеклади. Бу Ўзбекистонга таъсир қилиши мумкин 

    01.04.2022, 13:32

    Россия иқтисодиёти мисли кўрилмаган санкциялар шароитида қандай яшаяпти?

    31.03.2022, 22:49

    «Катта зарар» — Украинадаги уруш Ўзбекистон иқтисодиётига қандай таъсир қилади? Мутахассислар изоҳи 

    31.03.2022, 15:35

    Бунақаси фақат битта давлат билан: Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-сотиқ алоқалари нима учун бошқалардан ажралиб туради?

    30.03.2022, 15:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти

     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияда ўгай отаси жинсий тажовуз қилган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 14 июн, 19:25

    Саида Мирзиёева Мооdy’s Ўзбекистоннинг рейтинг прогнозини “барқарор”дан “ижобий”га ўзгартирганига муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 14 июн, 19:01

    Кенияда норозилик намойишлари болиб ўтди

    Дунё | 14 июн, 18:35

    АҚШ армияси 250 йиллигига парад ўтказилади

    Дунё | 14 июн, 17:55

    Сирдарёда юқори тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 2 болакайнинг ўлимига сабабчи бўлди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 17:35

    35-йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    Дунё | 14 июн, 17:20

    Инсоннинг ўзи бўлган ҳаддан зиёд талабчанлиги қандай муаммоларни келтириб чиқаради?

    Лайфстайл | 14 июн, 17:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.