Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Фарғона шаҳрида тадбиркорликни баҳона қилиб, алдов йўли билан фуқаронинг маблағларини қўлга киритган аёлга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 декабрь куни С.О. исмли аёл ИИБга мурожаат қилган. Унда 2021 йилнинг июнь ойида номаълум шахс ишончига кириб, бирга тадбиркорлик қилиб, кўрилган фойдани тенг тақсимлашини айтиб, 28 минг долларини олганини айтган. У берган ваъдасини бажармасдан, алдов йўли билан пулларни қўлга киритган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Н.А. исмли аёл содир этгани аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Маълумот учун, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар