Ўзбекистонда брокколи етиштириш салоҳияти қандай? Бу маҳсулот хорижий давлатларга экспорт қилинадими? Республикада қандай навлари етиштирилади? Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумот берди.
Сўнгги йилларда брокколи ўсимлигига бўлган қизиқиш ва эҳтиёж ортиб бормоқда.
Республикада аҳолини ушбу сабзавот экини билан узлуксиз таъминлаш мақсадида жорий йил ҳосили учун барча тоифа хўжаликларида 1,3 минг гектар майдонга брокколини экиш режалаштирилган.
Шундан, 640 гектари фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда 688 гектари аҳоли томорқа майдонларига тўғри келади.
2021 йили 6 минг тоннадан ортиқ брокколи маҳсулоти Россияга экспорт қилинди. Бу рақам 2020 йилги кўрсаткичдан (3 минг тоннадан ортиқ) икки баравар ортиқ.
Аввалроқ Ўзбекистон карамнинг асосий турлари экспорти бўйича рекорд қайд этаётгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)