АОКАда Давлат тест маркази раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказ томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар, топшириқлар ижроси ва 2022 йил учун белгиланган устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди.
Маълум қилинишича, ўтаёган ўқув йили учун кириш имтиҳонларида 1 миллион 792 минг 40 нафар номзод онлайн рўйхатдан ўтган. Имтиёзли қабул кўрсаткичлари бўйича жами 13 080 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилган.
2022 йилда белгиланган устувор вазифаларга кўра, тест синовлари натижаларини эълон қилиш муддати 3 ҳафтадан 1 ҳафтагача қисқартирилди. Шунингдек, чет тилларидан тест синовларига халқаро стандартлар асосида кўп даражали (multilevel) тест тизими жорий этилади ва 5000 нафардан ортиқ талабгорга синовларни онлайн топшириш имконияти яратилади.
2022/2023-ўқув йилида 1 миллион нафардан кўпроқ абитуриент ОТМларга кириш учун ҳужжат топшириши кутилмоқда. Айни пайтда ДТМ томонидан тестларни ўтказиш бўйича 2 хил сценарий устида иш олиб борилмоқда:
- тест синовларини анъанавий шаклда 94 та катта сиғимли биноларда ўтказиш;
- пандемия шароити юзага келса, 53 та очиқ майдонлар (стадион ва хиёбонлар)да ўтказиш.
Изоҳ (0)