Самарқанд шаҳрида 29 март куни уй ичида қулфланиб қолган болачалар қутқариб қолинди, деб хабар бермоқда Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси.
Қайд этилишича, шу куни соат 17:30 да шаҳарнинг Беруний кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг хонадонларидан бирда яшовчи фуқаро вилоят ФВБга мурожаат қилган. У эҳтиётсизлик оқибатида эшик қулфланиб қолгани, хонадонда 2 нафар ёш болалари қолиб кетганини билдирган.
Айтилган манзилга етиб борган қутқарувчилар хонадон эшигини очиб, уй ичида қолган болаларни онасига соғ-саломат топширган.
Изоҳ (0)