Янги олтин ва кумуш эсдалик тангалари сотуви йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар бермоқда.
Янги олтин ва кумуш эсдалик тангалари сотуви йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тангалар «Янги Ўзбекистон» ва «Наврўз» мавзуларига бағишланган бўлиб, олтин тангалар вазни 15 ва 20 грамм, кумуш эса 31,1 грамм вазнга эга.
Тангалар уларнинг техник хусусиятларини тасдиқловчи асиллик сертификатлари билан сотувга чиқарилади. Уларни банкларда нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш мумкин.
Тангалар сотуви йўлга қўйилган банк филиалларида қайтариб сотиб олиш амалга оширилади.
Аввалроқ Ўзбекистон олтин сотувини кескин оширгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)