Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижонда 5375 дона «Лирика» ва «Тропикамид» психотроп дори воситаларини 12 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

Фото: Андижон вилоят ИИБ

Фото: Андижон вилоят ИИБ

Вилоятда катта миқдорда кучли таъсир қилувчи моддалар савдоси билан шуғулланувчи шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйиш мақсадида тезкор тадбирлар ўтказилган. Тадбир давомида Хўжаобод туманида яшовчи 32 ёшли И.П. жами 5375 дона «Лирика» ва «Тропикамид» психотроп моддаларини 12 минг долларга сотаётганда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, қиймати 318 миллион сўмга тенг бўлган, қўшни давлатлардан айланма йўллар билан контрабанда қилинган 4231 дона «Тропикамид», «Лирика» ва «Регапен» психотроп моддаларини Андижон шаҳрида сотишни режа қилган 1986 йилда туғилган А.Х. ва А.Ф.лар тезкор тадбирлар давомида қўлга олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан вилоят божхона бошқармаси томонидан И.П.га нисбатан Жиноят кодексининг 251-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)