• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    МcDonald’sда идиш ювган актёр, Россияда уй қурган хонанда. Мусофирликни бошдан кечирган ўзбекистонлик санъаткорлар (фото)

    Кўпинча машҳур инсонлар ҳаёти давомида ҳеч қандай қийинчилик кўрмагандек тасаввур уйғотади. Бироқ машҳурлик ҳамда муваффақиятга осонлик билан эришиб бўлмайди. Тақдир тақозоси билан гоҳида мусофирликни ҳам бошдан кечиришга тўғри келади. Қуйида хорижий мамлакатларда турли қора ишларни қилиб, тирикчилик учун пул ишлаган машҳурлар ҳақида сўз юритилади.

    Ҳамдам Собиров

    «Қора атиргул», «Мактабимда» ва «Тентакчам» каби қўшиқлари билан омма эътиборига тушган, ҳозирги кунда YouTube’да клиплари энг кўп томоша қилинаётган хонанда Ҳамдам Собиров ижодни бошламасидан аввал Россияга муҳожир сифатида борган. Чунки оиласининг моддий аҳволи у қадар яхши эмасди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Меҳнатнинг айби йўқ. Мен ҳам бир ярим йилга яқин қурилиш ишларида ишлаганман. Муҳожир бўлиб яшаш қийин. Аввалига маошимни вақтида беришган, икки-уч ойдан кейин ‘ўйинлар’ бошланган. Иш берувчилар пул беришни пайсалга солгандан кейин Ўзбекистонга қайтишга қарор қилганман, — дейди Ҳамдам Собиров.

    Алихан

    Фото: Instagram / @alikhan

    Фото: Instagram / @alikhan

    «Қилмаган ишим қолмаган, тўғриси. Бир хил одамларга ўхшаб виллада яшаяпман ёки мана бу менинг виллам деб, Mercedes’нинг олдида расмга тушиб, пафос ясагим келмайди. Тўғрисини айтсам, пол артишдан тортиб идиш ювишгача қилмаган ишим қолмаган. Биринчидан, у ерда талабаман. Эрталабдан кечгача ишлашга ҳақимиз йўқ, ҳуқуқимиз ҳам. Бу дегани ҳар қандай иш сизни қучоқ очиб кутиб олмайди. Ҳам тилни билмайман. Тил ўрганишга энди қадам босганман. Қисқа қилиб айтадиган бўлсам, ресторан ёки McDonald’s каби фастфудларда идиш-товоқ ювишдан бошлаб, секин-секин гамбургер тайёрлашга, ундан кейин етказиб бериш хизматига ўтиб, шу тарзда нолдан бошлаганман. Америкага бордингиз, тил билмайсиз ва пул йўқ. 10 йил ичида анча ишларда ишлаб чиқдим. Green Card ҳам беришди. Тўғрисини айтсам, қилмаган ишим қолмади. Тошкентга келганимдан кейин уйланиб, ота-она, оила ва фарзандлар олдида қолдим», – дейди актёр.

    Фаррух Фазел

    Rolex Gucci ва «Бор ана» каби қўшиқлари билан тингловчиларга яхши таниш бўлган Фаррух Фазел Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида таваллуд топган. Унинг юлдузларга бой клипларини кўрганлар бойнинг боласи деб ўйлашади. Аммо хонанда камтарона, ишчилар оиласида таваллуд топган. «Мен эмас, продюсерим бой», дейди ёш хонанда. Унинг продюсери шоумен Даврон Кабулов ҳисобланади.

    Фото: Instagram / @fazel_farrukh

    Фото: Instagram / @fazel_farrukh

    — 2012 йилдан муҳожирлик кунларим бошланган. Мен яқинларимнинг қаршилигига қарамай Россияга ишлагани кетганман. Ниятим ҳаётимни ўзгартириш ва у ерда институтга кириш эди. Муҳожирликнинг илк йили қурилишда ишлаганман. Ғишт ташиган куним қўлларим ёрилиб кетарди. Кейинчалик ишга ўрганиб кетдим. Сувоқчилик ишларини ҳам ўзлаштирдим. Бир ярим йил қурилишда ишлаб, ўқишга учун пул тўпладим. У ерда ишлаш осон эмас, муҳожирликда пул топаётган инсонларнинг дардини жуда яхши тушунаман.

    Жалолиддин Аҳмадалиев

    «Ёр биздан кетди», «Менда қолмади дил» ва «Эҳ жўралар» қўшиғи билан интернет юлдузига айланган Жалолиддин Аҳмадалиев ҳам кўплаб қийинчиликларни бошдан кечирган. У мактабни битирган йили Россияга кетиб, ишлашга мажбур бўлган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Мактабни тамомлаб, акаларим билан Россияга ишлашга кетганман. Ўшанда 18 ёшда эдим. У ерда қурилиш, машина ювиш шохобчасида ишладим. Ундан кейин Ўзбекистонга қайтиб, яна шу иш билан шуғулландим. Кейин дадамнинг талаби сабаб косибга шогирдликка тушдим. Икки йил косибчилик қилдим. Аммо заҳарли елим сабаб ошқозоним қаттиқ оғрийдиган бўлиб қолди. Аввалдан хонандаларга қўшиқлар ёзиб берганман, ҳозир ҳам илтимос қилганларга рад жавобини беролмайман. Интернетдаги машҳурлик — ҳаммаси Аллоҳдан. Бир пайтлар орзу қилган ижодкорларим билан бир саҳнада эканлигимга ва ўз тингловчиларим борлигига шукр қиламан, — дейди Жалолиддин Аҳмадалиев.

    Соҳиб Аббосхон

    «Занжир», «Наҳотки сен», «Ажал сўқмоғи» каби бир қанча фильм ва сериаллардаги бош роллари билан машҳурликка эришган актёр ва режиссёр Соҳиб Аббосхон ҳам АҚШда яшайди. У муҳожирликнинг илк йили писса ташувчи, сувоқчи ва такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган. Айни кунларда эса ўзбекистонлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилади.

    Фото: Instagram / @sohib_abbosxon

    Фото: Instagram / @sohib_abbosxon

    — Муҳожирлик осон эмас, айниқса, тил билмаслар жуда қийналади. Тил билган одам учун ҳаммаси осон кечади, деб ҳам айтолмайман. Хорижда сабр билан яшаш ва қийинчиликлардан қўрқмаслик керак. Мен АҚШга биринчи келганимда меҳмонхонада сувоқчи бўлиб ишлаганман. Бу иш билан 45 кун шуғулланганман.

    Қизимнинг мактабидагилари унга даданг Америкада меҳмонхона тозалаб юрибди, деб гапирган экан. Бу ерда ишлаган ўзбеклар уларга шундай дейишган бўлса керак. Ўша куни ўша гапни эшитиб йиғлаганман. Кеча обрў-эътиборда, кино олиб юрган эдим, бугун бундай аҳволдаман деб йиғлаганман. Лекин олдимга қўйган мақсадларим бу қийинчиликлардан устун келган, — дейди Соҳиб Аббосхон.

    У 2017 йилдан буён АҚШда яшайди. 2020 йилда қизини турмушга берди, аммо тўйда ўзи иштирок этолмади.

    Беҳзод Муҳаммадкаримов

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Беҳзод Муҳаммадкаримов «Шайтанат», «Амир Темур», «Ўткан кунлар», «Паризод», «Оқ бино оқшомлари» ва «Буюк Турон» каби фильмларда турли даражадаги ролларни ижро этган. У машҳур актёр бўлишига қарамай муҳожирлик азобини тортган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    — Мен Америкада қора ишларни қилганимни яширмайман. Ишни меҳмонхонада чойшаб ва ёстиқларни ташишдан бошладим. Кейин магазинда полларни тозалаб, лаклайдиган ишга кирдим. Асосан, кечқурун ишлардим. Бу ҳам етмагандек кундузи ҳам иш олардик, кундузи топганимизга Америкада яшардик, кечқурун ишлаган пулимизни Тошкентга — уйга юборардим.Кечаси билан ишлаб, кундузи яна пешингача ишлардим. Ҳар куни шундай: дам олиш кунларисиз ишлардим. Тўғрисини айтсам, фақат кечқурун ишлаганимиз учун йиллаб қуёшни кўрмаган вақтларим бўлди. Ресторанда идиш-товоқ ювдим, официантлик қилдим, писса ташидим, қурилишда ишладим, юк ташувчи бўлиб, уй кўчирдим. Ҳаттоки музқаймоқ чиқарадиган цехда ишлаб, музқаймоқ ҳам тайёрладим. Бир йигитга қирқ ҳунар оз, деган мақолни амалда ўзимда кўрдим ва исботладим, — дейди Беҳзод Муҳаммадкаримов.

    СанЖай

    Хонанда СанЖай она шаҳри Навоийдаги заводда оддий ишчи бўлган, аммо санъатга қизиқиши сабаб дижейлик ҳам қилган. Кейинчалик Москвага, ундан сўнг Чеченистонга бориб ишлаган.

    Фото: Telegram / SanJaymusic

    Фото: Telegram / SanJaymusic

    — Москвада тунги клубда дижейлик қилганман, маошим зўр эди. Чеченистон раҳбарига атаб қўшиқ ёзганман ва уни Рамзан Қолдировга кўрсатиш учун Чеченистонга борганман. У ерда мусофирлик қанчалик қийин бўлишини билгандим. Бир ҳафталарда Москвага қайтаман, деб ўйлагандим. Афсуски, Қодиров билан учрашишим осон кечмаган. Менга ҳеч ким ишонмган, десам ҳам бўлади. Қишлоқларга қатнайдиган такси ҳайдовчилари билан танишгандим. Йўловчилар келгунича машинасига ўтириб, дам олардим. Жуда қийналганман, муқим ётар жойим бўлмагани учун ўтирган еримда ҳам ухлаб қолаверардим. Аммо бир ой деганда Рамзан Қодиров билан учрашганман ва Устозлар куни муносабати билан ўтказиладиган давлат тадбирида иштирок этганман, — дейди хонанда СанЖай.

    Зарнигор Ғаниева

    «Журналист», «Севги» каби сериаллардаги образлари ва Гулсанам Мамазоитова билан куйлаган «Иккинчи аёл» дуэти билан томошабинларга яхши таниш бўлган Зарнигор Ғаниева ҳам бир муддат Жанубий Кореяда яшаган. Актрисанинг ҳозирда ҳам у ерда уйи бор.

    Фото: Instagram / @zara_ganieva.оfficial

    Фото: Instagram / @zara_ganieva.оfficial

    Биздаги маълумотларга қараганда, Зарнигор Жанубий Кореяга борган илк йилларида қарияларни парваришлаш хизматида фаолият юритган. Кейинчалик тилни ўрганиб, тадбиркорлик билан шуғулланган. Аввалига у ердаги кичик турдаги маҳсулотларни Ўзбекистонга импорт қилган. Тилла тақинчоқлар савдоси билан шуғулланганини ҳам яширмайди.

     

     Мавзуга доир:

    • Шукурулло Исроилов — «морг»да, Севара Назархон — «Ипподром»да. Машҳур бўлишидан аввал ўзини турли соҳаларда синаб кўрган ўзбекистонлик санъаткорлар (видео)
    • АҚШга кўчиб кетган ўзбекистонлик машҳурлар (фото)
    • Соҳиб Аббосхон АҚШда меҳмонхонада сувоқчилик қилгани ва қизининг сўзлари уни йиғлатгани ҳақида гапирди (видео)
    • Даврон Кабулов кашф этган истеъдод Фарруҳ Фазел — бойнинг боласи эмаслиги, Россияда муҳожир бўлгани ва ижодидаги сокинлик сабаби ҳақида
    29.03.2022, 14:46   Изоҳ (0)   117846
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Машҳур аёлларнинг гўзалликда қизларидан қолишмайдиган оналари (фото)

    29.03.2022, 12:58

    «Оскар-2022» тақдирлаш маросимида актёр Уилл Смит рафиқаси ҳақидаги ҳазили учун бошловчига тарсаки туширди (видео)

    29.03.2022, 09:54

    «Кавказ асираси»да Жаброил, «Мимино»да Хачикян — арманистонлик актёр Фрунзик Мкртчяннинг тақдири қандай кечган? (фото)

    28.03.2022, 18:59

    Голливуд актрисаси Лили Коллинз «Эмили Парижда» сериалини суратга олиш жараёнида саломатлигида муаммолар юзага келганини билдирди

    28.03.2022, 15:57

    «Оскар — 2022» мукофоти ғолиблари эълон қилинди (фото)

    28.03.2022, 13:30

    Ким Кардашьян, Бенедикт Камбербетч ҳамда ўғри ва безорилардан азият чеккан бошқа юлдузлар (фото)

    28.03.2022, 09:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.