ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати айрим ҳудудларда, шунингдек, Тошкент шаҳрида шамол тезлиги кучайиб бораётгани сабаб огоҳлантириш билан чиқди.
«Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини, транспорт воситаларини дарахт ёки кучли шамолга чидамсиз жойларда қолдирмасликларини сўраймиз», — дейилади хабарда.
«Ўзгидромет» 29 март куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкинлигини маълум қилганди. Тошкентда шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 12-15 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 12 март куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида автомобиллар устига дарахт қулаб тушган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқаролардан кучли шамол ва ёғингарчилик вақтида автотранспорт воситаларини дарахтлар остида қолдирмасликни сўраган. Шунингдек, Қамчиқ довонидаги икки туннел орасида жойлашган ҳудудда бир кеча-кундузда жуда кўп ёғингарчиликдан ҳосил бўлган сув оқими автомобиль йўлининг остки қисмини ўпириб туширган. 18 март куни Тошкентда дарахт 6 та машина устига қулаб тушганди.
Изоҳ (0)